Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судяьси Нурматов З.га

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судяьси Нурматов З.га
102 views
09 April 2018 - 13:00

Жиноят ишлари бўйича Тошкен шаҳар судида
бўлиб ўтаётган Абдуллаев Б.Қ. ва бошқалар иши бўйича
суд мажлиси раиси Нурматов З.га

АРИЗА

Ушбу иш бўйича, 2018 йилнинг 4 апрел куни бўлиб ўтган суд мажлисининг суд тергов жараёнида давлат қораловчиси Қобилов икки маротаба судга босим ўтказишга ва судни адаштиришга урунди.

Эксперт Питиримова О.Е.ни гувоҳ сифатида сўроқ қилиш пайтида, Питиримова О.Е., иш бўйича учта экспертиза ўтказишни бошлашдан аввал ўзининг ёлғон эксперт хулосаси бериш натижасида жиноий жавобгарликка тортилиш ҳақида огоҳлантирилмаганлигини баён қилди. Шунингдек, Питиримова О.Е. экспертиза хулосаларининг титул варақларидаги мавжуд ёзувлар матни осида ўз имзосини унга экспертиза қилиш топширилган куни эмас, балки у томонидан экспертиза тугалланиб, қоғозга чоп этилгандан кейин қўйган.

Жаноб давлат қораловчиси, гувоҳни сўроқ қилиш жараёнига аралашиб, Питиримова О.Е.ни ҳимоялашга уруниб, судга «давлат эксперт муассасаси эксперти Ўзбекистон Республикасининг «Суд экспертизаси ҳақида»ги қонунига биноан экспертиза ўтказилишидан аввал жиноий жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилмайди, чунки у ёлғон экспертиза хулосаси бериш учун жиноий жавобгарликка тортилиш ҳақида экспертиза муассасасига ишга олиниш пайтидаёқ огоҳлантирилган», дея баён қилди. Аммо ушбу қонуннинг 14-моддасида бошқача ёзилган: «Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки бошқа ташкилот раҳбари: суд экспертини била туриб нотўғри хулоса берганлиги, суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчи, терговчи ёхуд прокурорнинг рухсатисиз ошкор қилганлиги, шунингдек хулоса беришни рад этганлиги ёки бу ишдан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириши, ундан тегишли тилхат олиши ва мазкур тилхатни хулоса билан бирга суд экспертизасини тайинлаган органга (шахсга) юбориши… лозим».

Иккинчи марта давлат қораловчиси, эксперт Салиева Н.А. сўроқ қилинаётган пайтда судга босим ўтказишга ва судни адаштиришга урунди. Ҳолат қайтарилди: гувоҳ Салиева Н.А. экспертиза бошланишидан олдин эмас, балки кейин тушунтириш хати ёзиб имзо чекканини тасдиқлади. Давлат қораловчиси суд экспертизасини ўтказиш пайтидаги қонун талаблари ҳақида судга яна нотўғри маълумот берди.

Давлат қораловчиси ҳаракатидаги ………. ҳисобга олишини ва ушбу аризани жиноят иши материалларига қўшиб қўйишни сўрайман.

Адвокат: С.А.Майоров.