Қийноққа тутилган диндорлар иши бўйича суд жараёни бошланда…

Қийноққа тутилган диндорлар иши бўйича суд жараёни бошланда…
55 views
11 April 2018 - 12:00

Қийноққа тутилган диндорлар иши бўйича суд жараёни бошланда… Журналист Б.Абдуллаев иши бўйича суд жараёни давом этади…

Бугун, 2018 йилнинг 11 апрел куни соат 10:30 да Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида судя Каримов Сарварбек раислигида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244-модда 2-қисми билан айбланувчилар Узоқова Насиба Зикриллаевна (1966 й.т.), Узоқова Умида Абдурахмоновна (1988 й.т.), Абдурахмонов Мадамин Абдурахмонович (1992 й.т.), Рашидов Муҳаммад Абдукаримович (1985 й.т.), ҳамда 159-моддага асосан «Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумига тажовиз», 244-модданинг 1-қисмига асосан «Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига хавф соладиган материалларни тарқатиш ва тайёрлаш», 244-модданинг 2-қисмига асосан «Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотларга аъзо бўлиш, бошқариш ва яратиш» айблари билан айбланаётган Тўхтахўжаева Гўзал Авазовна (1986 й.т.) лар устидан суд маҳкамаси бошланди. Тўхтахўжаева Гўзал Авазовна 2018 йилнинг январ ойида қўлга олинган эди.

Айбланувчилар Узоқова Н., Узоқова У., Абдурахмонов М. ва Рашидова М.лар 2017 йилнинг 13 ноябр куни ноқонуний равишда қўлга олиниб, ИИББ ходимлари томонидан айбни тан олдириш мақсадида қийноққа тутилганлар. Уларга қаршиочилган жиноят иши эса тўлиқ соҳталаштирилган. Айбланувчиларнинг барчаси ўзаро қариндошлардир. Дастлабки тергов иши тугатилишидан аввал ИИББ катта терговчиси Рахмонов Солиҳ терговдан читлаштирилган ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг бир неча моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилган.

Бугун, 2018 йилнинг 11 апрел куни соат 14:00 да Жиноят Кодексининг 159-моддаси 4-қисми билан айбланаётган журналист Бобормурод Абдуллаев ва бошқа айбланувчилар иши бўйича навбатдаги суд маҳкамаси бўлиб ўтади.

11.04.2018 йил
Сурат Икромов
Ўзбекистон мустақил ҳуқуқбонлар ташаббускор гуруҳи раиси

(русчадан таржима)

ЎХҲ хабарлар бўлими