Жардаги оқ тераклар

Жардаги оқ тераклар
23 views
14 April 2018 - 6:00

МАНСУР ШЕЪРЛАР

 

ЖАРДАГИ ОҚ ТЕРАКЛАР

Йўқ, аёллар жарга тушишдан қўрққан бўлардилар. Аёллар
куппа-кундузи бунақа яланғоч турмас эди. Аёллар бу сукунатдан
шубҳа қилган бўлар ва сойдаги ўз аксига бунақа узоқ тикилиб
қолмас эдилар…
Бўлмаса нега бу оқ тераклар аёлларни эслатади?
Бўлмаса нега бу оқ тераклар жарга тушиб, куппа-кундузи
яланғочланган қўрқмас аёлларни эслатади?
Нега улар сукунатдан шубҳа қилмай, сойдаги аксига тикилиб
қолган аёлларни эслатди, нега?

1982

 

(172)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (110-саҳифа.)

(давоми бор)