Йўқ одамнинг эшиги

Йўқ одамнинг эшиги
41 views
16 April 2018 - 5:00

МАНСУР ШЕЪРЛАР

 

 

ЙЎҚ ОДАМНИНГ ЭШИГИ

Ўн кун уйда бўлмасам, эшигимдан қоғоз гуллар чиқади. Қулф
солинадиган тешикдан тортиб, кесакининг тирқишларигача
бошдан-оёқ қоғоз парчалари пирпираб туради.
Биттасини олиб ўқийман:
«Келган эдим, йўқ экансан. – Т.»
Иккинчисини кўраман:
«Қачон келсам, йўқсан! – М».
Учинчи, тўртинчи ва ўнинчисида ҳам шу мазмун:
…Сен йўқ экансан…
Мен бу йўқлик эккан ўсимликларни бир-бир юлиб оламан… ва
шипшийдам бўлиб қолган эшикка pаҳмам келиб кетади:
Бу эшик – гуллари ўғирланган даҳмага ўхшайди.

1982

(173)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (110-саҳифа.)

(давоми бор)