Ақлни лол қолдиргай бу кун…

Ақлни лол қолдиргай бу кун…
23 views
17 April 2018 - 5:00

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ОЙДИНЛИК” КИТОБИДАН

 

«Қошларини қилич этиб у,
Бўлиб юрмас бекор оввора.
Киприкларин наштар ҳам қилмас,
Айламакка юракни пора.
Шундоққина бир қиё боқиб
Қўйса, шунинг ўзи етади.
Кўзларингдан тирқирайди ёш,
Бўғзингдан қон сачраб кетади…»

* * *

«Киприкларинг майсадек момиқ,
Кўзларинг ҳам чашмадир — зилол.
Сочларингнинг райҳони хушбўй,
Икки қошинг эса — жуфт ҳилол.
Бардош беролмайман бу бахтга,
О, гўзаллик! О, кўрк! О, ҳусн!..
Ижозат бер қўйиб юборай
Бу ўтлоққа кўнглим оҳусин…»

* * *

«Ҳаммаёқ оқ, ҳаммаёқ оппоқ,
Ақлни лол қолдиргай бу кун.
Туя кўпик сочмоқда гўё,
Гўё кампир эламакда ун.
Кечагидек шамол увиллаб,
Дўқ урмайди, қилмас дағдаға.
Қор ёғмоқда гоҳ майда-майда,
Қор ёғмоқда гоҳ паға-паға».

(давоми бор)