Гултувак турган жой

Гултувак турган жой
54 views
18 April 2018 - 6:00

МАНСУР ШЕЪРЛАР

 

ГУЛТУВАК ТУРГАН ЖОЙ

Сенинг чеҳранг дунёдан бехабар.
Кўзларинг – кипригингдан, сочларинг манглайингдан бехабар
мутлақ. Сен гулларни қучоғингга босиб, узоқ ҳидлайсан,
миннатдор бир нигоҳ менинг бағримни эзиб юборади: сенинг
қувончинг учун хавотирланаман.Хавотир соясида менинг
қувончим.
Сен гулларни қучоғингга босиб узоқ ҳидлайсан. Сен гулларни
тувакка қўясан. Тувакни – китобга, охири ёмoн тугайдиган китоб
устига қўясан, ахир.

1982

 

(174)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (110-саҳифа.)

(давоми бор)