Саёҳатга борадиган одам

Саёҳатга борадиган одам
23 views
20 April 2018 - 6:00

МАНСУР ШЕЪРЛАР

 

САЁҲАТГА БОРАДИГАН ОДАМ

Узоқ саёҳатга ҳозирланган одамнинг биринчи навбатда ўз уйи
бўлиши керак. Уйида катта чамадони, унинг ичида ҳар хил зарур
нарсалардан ташқари пул тўла йигирмата қопчиқ бўлмоғи керак.
Саёҳатдан қайтганда совға сўрамайдиган ақлли болалари,
қучоқ очиб кутиб оладиган чидамли хотини бўлмоғи керак.
Ниҳоят, узоқ саёҳатга чоғланган одамнинг сочига оқ тушмаган
бўлиши керак. Шуларни ўйлаб мен фикримдан воз кечдим.

1982

(175)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (111-саҳифа.)

(давоми бор)