“02” хабарлари

“02” хабарлари
96 views
17 April 2018 - 21:32

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасида Музаффар Яхшиев отлиғ бир подполковник бор. Бул зот илгари ички ишлар вазирлигининг уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармасида тер тўккан шахслардан бири.

Музаффарнинг фамилияси Яхшиев бўлгани билан ўзи яхши одам эмас, ёмон ходим.

Яхшиев айни дамда ҳам Тошкент шаҳар ИИББ тизимида ёмон қилиқларини қилиб юрибди.

Жумладан, у ўз мансаб ваколатини суистеъмол қилиб, жиноят олами вакиллари билан апоқ-чапоқ бўлиш баробарида уларга “ғинг” демаслик, “пушугини пишт”ламаслик шарти билан қатор йиллардан буён жиноят оламига алоқадор одамлардан “ўлпон” йиғиш билан машғул бўлиб келаётган олғирлардан бири.

Мана, масалан, Музаффар Яхшиев Тошкент шаҳрида фирибгарлик жинояти билан шуғулланиб келган “Санжар” исмли шахсни фирибгарлик жиноятини ҳаспушлашга хизмат қилган. Бунинг эвазига “Санжар” томонидан Музаффар Яхшиевга “Samsung Galaxy-7” телефон аппарати ҳамда “+99897 44410 00” рақами мукофот тариқасида тортиқ қилинган.

Бундан ташқари, Музаффар Яхшиев Тошкент шаҳрининг Сирғали туманида жойлашган автобозорда машина олди-соттиси билан шуғулланувчи Нодир исмли шахснинг фирибгарлик жиноятини босди-босди қилишга катта кўмак қилган ва бунинг ортидан мўмайгина даромад ишлаб олган.  Фирибгар Нодирбой хизмталари эвазига Музаффар Яхшиевга ҳотамтойлик қилган: Музаффарга  “01 D 705 UA” давлат рақамли “Ласетти” автомашинасини ҳадя қилган.

Ўз хизмат вазифасини суистеъмол қилишдек салбий ходисаларни содир этиш ортидан ИИББ раҳбарияти Музаффар Яхшиевни Шайҳонтоҳур туман ИИБ га “бадарға” қилган.

Бироқ, ўрганган кўнгил, ўртанса қўймас….

ИИБ ходими Музаффарбек Олмазор туманидаги “Шаршара” ресторани эгаси Лутфулла ва унинг укаси Тоҳир билан опоқ-чапоқ.

Лутфулла мўмайгина молия эвазига Музаффарни ички ишлар тизимида содир бўлаётган воқеалар хусусида ахборот бериб туриш учун ёллашга муваффақ бўлган.

Хўш, Лутфиллага ИИБ тизимидаги гап-сўзларнинг нима қизиғи бор дерсиз?

Йўқ, жудаям қизиғи бор.

Негаки, Лутфилла ИИБ ходими Музаффардан олган маълумотларини ўз раҳнамоси Ҳусан-Московскийга сотиш ортидан даромад топиб туради…

Шунингдек, Музаффар ўз отасини Шаршара колбаса цехига реализатор лавозимига ишга ҳам жойлаб қўйган.

Янаям қизиғи, Музаффар ҳозирги кунга қадар жиноят оламига алоқадор ўзига тўқ шахсларни қинғир ишларига оид маълуомтлар борлиги билан қўрқитиш ортидан таъмагирлик кўчасига кириб юрибди…

Музаффар Яхшиевнинг ёмон ишларига яна бир мисол: Музаффар ИИБ ходимаси бўлган ўз ҳамкасби Азиза исмли аёл билан ўрнатган ишқий муносабатлари ортидан битта фарзанд орттирган.

Энг ёмони, хотинининг хиёнатидан хабар топган Ойбек турмуш ўртоғи Азиза билан бир умрга хайрлашган.

Музаффар ўз оиласидан ажрашиб Азизаойга уйналаолмасдан ўтирибди, яшринча юрибди….

* * *

Тошкент шаҳар ИИББ ходими Ҳожи Ҳайдаров муттаҳамлиги, текинтомоқлиги билан шуҳрат қозонган “мент”лардан  бири.

Ҳожибой Тошкент шаҳридаги клуб ва ресторанларга кириб, овқатланади-да, еган-ичганининг ҳақини тўламаслик учун “ИИББнинг тадбирида иштирок этаяпман” деган баҳонаси билан қуён бўлиб қолади…

Биргина шунинг ўзи эмас.

Ҳожи Ҳайдаров жиноят олами вакили бўлмиш  Исмат исмли шахс билан доимий равишда наркотик моддалар истеъмол қилиб юради…

Аёлларга суяги йўқ ушбу ИИБ ходими “Зиёда” лақабли фоҳиша қиз билан бирга истиқомат қилади. “Зиёда”га кўра, Ҳожи у билан жинсий эҳтиёжларини ғайритабиий усулда қондиришни маъқул кўрганлиги сабабли ҳам кўча қизини ташлаб кета олмайди….

Айни дамда Ҳожи Ҳайдаровнинг юрагига ғулғула тушган.

Сабабки, 2017 йилнинг 13 сентябрь куни “кўча боласи” номи билан донг таратган Аббосхон Хаджаевнинг  хонадонида ўтказилган тинтув чоғида героин моддасини “ҳожа”ларининг кўрсатмаси билан ваза ичига солиб қўйган шахс айнан мана шу Ҳожи бувамиз бўладилар. Шу сабаб ҳам Ҳожининг айни дамда патагига қурт тушган…. Сири очилиб қолишидан қўрқиб, ўтакаси ёрилиб юрибди…

* * *

Ана энди Тошкент шаҳар ИИБ тизимида тер тўкаётган яна бир муттаҳамлардан бири билан танишинг: Нуриддинов Фатхиддин Садриддинович!

1979 йилда таваллуд топган. Унвони майор. Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходими.

Фатхиддиннинг волидаси илгари ИИББда молия бўлимида  ишлаган, отаси тўрт бор оила қуриб ажрашган.

Бизнинг Фатхи кўпдан бери нашаванд бўлиб қолган. Гиёҳванд модда истеъмол қилади. Шунинг ўзи бўлса, гўрга эди-я! Фатхи тўй-тантана, туғилган кун, йиғинларда дўстлари, синфдошларини ҳам наша, наркотика билан меҳмон қилишни хуш кўради…

Фатхиддинни иш жойидан топа олмасдан қолсангиз, квартирасига боринг, у ўша ерда қайниси билан кўкнори қайнатиб, истеъмол қилиб ўтирган бўлади.

Ёмоннинг бир қилиғи ортиқ деганларидек, Фатхиддин Нуриддинов раҳбариятига “Иш кўп” деб баҳона қилишни хуш кўради, бироқ умрининг аксарият қисмини Тошкнетдаги “Инконнель” марказида биллиард ўйнаш билан ўтказади.

Бундан ташқари, бизнинг Фатхи  “кўча обрўйдори” бўлган Султонхўжа башаровскийни кореец миллатли иккинчи хотинининг  ўғилчаси Дима билан унинг уйида енгилтабиат аёллар билан кўнгилхушлик қилишни хуш кўради…

Ҳа, яна бир гап: Фатхининг “болалик” қиссасига қулоқ тутишни истайсизми?

Фатхиддин ИИБ тизимига ишга киргунига қадар ҳали болалигиданоқ Чорсу бозорида Ойбек исмли “вор-корманник” билан бирга кисоввурлик билан шуғулланган. Тарбияси оғирлиги боис ота-онаси Фатхини маълум муддат болалар уйига топширишга мажбур бўлган…. Дарвоқе кисоввур Ойбек ички ишлардаги Уйғун исмли ходим манфаати учун ишлаб юрибди…

Қашқадарё вилоятида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган Фатхи энг аввало ИИБнинг “корманний отдел”ига ҳайдовчи бўлиб ишга кирган.

Тахминан 2005 йилларда Фатхи ўз отасини қўлга олишга “фатво” берган. Натижада тилло кукинини ноқонуний олиб ўтаётган отаси ички ишлар ходимлари томонидан тузоққа туширилган. Даҳшатли жиҳатларидан бири шундаки, Фатхиддин Нуриддинов  ходимлар билан ўзоро тил бириктириб, “ишни тинчитиш” баҳонасида ўз отасидан 10 минг АҚШ доллари талаб қилган…

Майор Фатхиддин Нуриддинов  “Кўча кишилари”дан  “Шуҳрат-косой” қиморбоз билан жуда яқин алоқада. Шунингдек ИИББ майори “Медгородок”лик “Сардор –Хол” ва Мурод-тожикларнинг гумаштаси ҳам ҳисобланади…

Фатхиддин Нуриддинов анчайин тажрибали зобит бўлишига қарамасдан, нафси ўпқонлиги, таъмагирлиги ортидан, қолаверса, кўкнорини ҳаддан ортиқ истеъмол қилиши натижасида ИИББ раҳбарияти олдида кўп бора изза бўлган. Очкўзлиги сабаб “кўча болалари” орасидаги ўртоқлари олдида ҳам обруи бир тийин бўлиб бормоқда.

* * *

Қиссадан ҳисса шуки, мамлакат Президенти қандайдир “Кўча болалари”ни супириб олиш ва жойлаштириш борасида куйиб пишмоқда…

“Кўча безорилари”ни йиғиштириб олишга масъул милисаларнинг ҳолини эса кўриб турибсиз.

Эҳтимол, “кўча болалари”дан олдин “жиноят оламининг одамлари”ни тегирмонига сув қуяётган, энг аввало ишни Фатхиддин, Музаффар, Ҳожи каби қонунга тушган “КУЯ”ларни қириб ташлашдан бошлаш керакдир?

“02” хабарларида баён этилган маълуомтлар номини сир сақлашимизни сўраган ИИБ тизимидаги ишончли манбаалардан олинди.

Редакция почтасига келган мактуб