Маҳкамага саботаж

Маҳкамага саботаж
20 views
18 April 2018 - 14:57

Бугун Бобомурод Абдуллаев ва унинг “шерик”лари устидан ўтказилётган маҳкаманинг навбатдаги ўтирими соат 14:00 да бошланиши керак эди, аммо ханузгача бошлангани йўқ, дея хабар беради Тошкентдаги муҳбиримиз.

Кузатувчиларнинг фикрига кўра, бу сунъий “кечиктиришлар” замирида маҳкамада иштирок этишни истаётган кишилар сонини озайтириш мақсади ётибди.

Қораловчи тараф маҳкамада иштирокчилар кўпайиб, исталган ҳукм чиқаришга тўсиқ бўлмасликларини истаяпти.

Уларнинг “сай-ҳаркатлари” натижасида ҳақиқатан ҳам одамлар тарқаб кетишаяпти.

Тергов системасининг бу тактикаси маҳкаманинг мустақиллигига бир зарба, яна-да ёмони Президент ўтказаётган ислоҳотларга қарши бир саботаждир.

ЎХҲ хабарлар бўлими