Ўзбекистон Халқ Ҳаракати веб-саҳифаси админстратори баённомаси

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати веб-саҳифаси админстратори баённомаси
55 views
18 April 2018 - 18:23

(Бобомурод Абдуллаев маҳкамасининг 18.04.2018 кунги ўтиримидаги муҳокамага муносабат)

Бобомурод Абдуллаев маҳкамасининг бугунги (18.04.2018) ўтиримида Прокурор Баҳром Қобилов “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” сайтидаги Усмон Ҳақназаров мақолаларидаги баъзи сўзларнинг ўзгартирилгани фактини муҳокамага қўйди ва бу хусусда “далиллар” келтирди. Аслида, бу сичкондан ясалган фил “далиллар” сайт редакторлари ўзгартирган БИР НЕЧА сўздан иборат эди.

Албатта, Бобомурод Абдуллаев устидан бошланган суд жараёни, хусусан, Усмон Ҳақназаров тахаллуси остида ёзилиб, саҳифамизда босилган айрим мақолалари муҳокамаси бизни ҳам бу мақолаларни такрор очиб, уларга бугунги воқеалар ракурсидан қарашга ундади.

Биринчидан, шуни эътироф этамиз: 2012 йилдан 2013 йилгача Усмон Ҳақназаров тахаллуси остида босилган мақолаларнинг бир қисми шу тахаллус остида ёзган журналист Бобомурод Абдуллаев қаламига мансуб эмас.

Шу мақолалардан бир нечтаси шу қуйидагилардир:

1.Как организовывали “естественную” смерть Ислама Каримова? – http://uzxalqharakati.com/ru/archives/14317

2.Правда о Сарымайской трагедии – http://uzxalqharakati.com/ru/archives/18711

3.Сирийские уроки и ответы «миролюбам» – http://uzxalqharakati.com/ru/archives/6717

4.Ислам Каримов решил пожизненно остаться у власти – http://uzxalqharakati.com/ru/archives/6624

Бундан ташқари яна балки ўн-ўн бешта мақола, балки ундан кўпроқ матн, Усмон Ҳақназар номидан ёзилган булса-да, бу Бобмурод Абдуулаевники эмаслигини эътироф этмоқчимиз.

Иккинчидан, ҳар қандай нашр органи ўз саҳифаларида ёйинланган нарсаларни таҳрир қилишга, ўзгартиришга ҳаққи бор. Янглиш ва хатолар бўлса, уларни тўғрилаб, уларга изоҳ бериш айнан админстратор ва муҳаррирларнинг ишидир.

Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, Тошкентда журналист Бобомурод Абдуллаевнинг иши муҳокама қилинаётган маҳкама қораловчиси Баҳром Қобиловнинг ЎХҲ веб-саҳифасидаги матн ўзгартиришларини катта сенсация сифатида тақдим қилиши Ўзбекистон прокуратурасига ярашмайдиган ножиддий ҳаракат деб баҳолаймиз.

Шуни ҳам айтишимиз керак-ки, аввалги ўзгартирилмаган вариантни ўқишга ишқибозлар бўлса, буни скриншот қилиб олган шоввозлар кўп (МХХ ва унинг “инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари” ниқобидаги шотирлари), улардан илтимос қилишса дархол юборишади.

Биз эса, бу мақолаларни шу ўзгартирилган вариантда тақдим этдик ва буни бошқа ўзгартирмаймиз.

ЎХҲ веб-саҳифаси Бош администратори

 Содиқ Аҳмад

E-mail: uzxalqharakati@gmail.com