Компьютер экспертизасини тайинлаш ҳақида илтимоснома

Компьютер экспертизасини тайинлаш ҳақида илтимоснома
101 views
19 April 2018 - 9:03

Жиноят ишлари бўйича Тошкен шаҳар судида
бўлиб ўтаётган Абдуллаев Б.Қ. ва бошқалар иши бўйича
суд мажлиси раиси Нурматов З.га

ИЛТИМОСНОМА

Терговчи томонидан ашёвий далиллар деб тан олинган «JTV-polniy» номли файлларни кўздан кечириш пайтида қуйидагилар аниқланди:

– D-33193 рақамли флеш картадаги «JTV-polniy» файлининг «свойства» кўрсаткичларида шу маълумотлар қайд қилинган:

«Создан» – 20.09.2014

«Изменен» – 20.09.2014

«Открыт» – 04.10.2017

«Атрибуты» – А

– “Transcend” номли ташиш мумкин бўлган қаттиқ дискдаги «JTV-polniy» файлининг «свойства» кўрсаткичларида шу маълумотлар қайд қилинган:

«Создан» – 14.10.2017

«Изменен» – 06.04.2017

«Открыт» – 14.10.2017

«Атрибуты» – А

В/ч №02616 нинг 2017 йилнинг 16 октябр кунги №1/25 сонли маълумотномасига асосан кўрсатиб ўтилган «JTV-polniy» файли D-33193 рақамли флеш картадан “Transcend” номли ташиш мумкин бўлган қаттиқ дискга кўчириб олинган.

Файл “свойства”ларидаги айни “изменен” кўрсаткичлари турли саналарга эга (20.09.2014 ва 06.04.2017), бу эса «JTV-polniy» файли “Transcend” номли ташиш мумкин бўлган қаттиқ дискга D-33193 рақамли флеш картадан эмас, балки бошқа бир магнитли ташувчидан кўчирилганлигини англатади. Айни пайтда «Атрибуты» кўрсаткичлари «А» билан белгиланган, бу эса файлларнинг ёзилишида бир компьтердан (система блогидан) фойдаланилган деб ҳисоблашга асос бўлади.

Аввалроқ судда гувоҳ сифатида сўроқ қилинган в/ч №02616 нинг мутахассиси И.Оқназаров судга, файлларни бир магнитли ташувчидан иккинчи магнитли ташувчига ташиш вақтида “Изменен” кўрсаткичидаги сана файл кўчириб олинган бошқа ташувчида ҳам ўзгармасдан қолиши кераклигини тушунтирди.

2018 йилнинг 16 апрел куни бўлиб ўтган суд мажлиси вақтида 2017 йил 04 октябр кунги магнитли ташувчиларни кўздан кечириш баённомаси, унда баён қилинган воқеаларга мос келмаслиги аён бўлди.

Таъкидлаб ўтилган зиддиятлар ҳимоя тарафининг магнитли ташувчилардаги далилларни сохталаштиришга йўл қўйилганлиги ҳақидаги позициясини тасдиқлайди.

Зиддиятларни бартараф қилиш учун, сўрайман:

1.Комьютер экспертизасини тайинлашни ва экспертиза олдига қуйидаги вазифаларни қўйишни:

А)  «JTV-polniy» файли “Transcend” номли ташиш мумкин бўлган қаттиқ дискга D-33193 рақамли флеш картадан кўчирилганми ёки бошқа ташувчиданми?

Б) Агарда «JTV-polniy» файли “Transcend” номли ташиш мумкин бўлган қаттиқ дискга D-33193 рақамли флеш картадан кўчирилган бўлса, у ҳолда ташувчилардаги файл маълумотларининг “изменен” кўрсаткичидаги саналар фарқини қандай тушуниш мумкин?

В) «JTV-polniy» файли “Transcend” номли ташиш мумкин бўлган қаттиқ дискга ва D-33193 рақамли флеш картага бир компьютердан ёзилганми ёки бошқа-бошқа компьютерданми?

Г) D-33193 рақамли флеш картага ёзилган файллар (79 та файл ва 1 папка) бир компьютер ёрдамида ёзилганми ёки бошқа-бошқа компьютерданми?

Д) D-33193 рақамли флеш картадаги қайси файллар Б.Абдуллаев хонадонидан олиб кетилган комьютер ёрдамида ёзилган?

Е) “doc”, “docx”, “rtf”, “pdf”, “mp3” форматли файллар ва аудио ёзувларнинг “создан”, “изменен” ва “открыт” кўрсаткичларидаги саналарни исталган вақтга ўзгартириш мумкин бўлган технологиялар мавжудми?

Ж) “doc”, “docx”, “rtf”, “pdf”, “mp3” форматли файлларнинг “создан”, “изменен” ва “открыт” кўрсаткичларидаги саналарни, фойдаланишга очиқ бўлган http://webtous.ru/poleznye-sovety/kak-izmenit-datu-sozdaniya-fajla-v-total-commander-i-filedate-changer.html интернет саҳифасидаги қўлланма ёрдамида исталган вақтга ўзгартириш мумкинми?

2.D-33193 рақамли флеш картани, “Transcend” номли ташиш мумкин бўлган қаттиқ дискни ва Б.Абдуллаев хонадонидан олиб кетилган компьютерни экспертизадан ўтказиш учун мутахассисга тақдим қилишни.

3.Компьютер эксретизасини ўтказишни Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказига юклашни.

Илова: 3 варақда “файлларнинг яратилиш санаси қандай ўзгартирилади…” қўлланмаси

Адвокат: С.Майоров

(Матн русчадан таржима қилинди)