Ёр айлар

Ёр айлар
22 views
22 April 2018 - 6:00

МАХДУМҚУЛИ

 

 

 

Ёр айлар

Оқил бўлсанг, яхшиларга ҳамдам бўл,
Ахмоқ ўзин нодон билан ёр айлар.
Чин ошиқлар нозли ёрнинг жамолин,
Бир кўрсам деб, кеча-кундуз зор айлар.

Неча сирим бўлса, айтарман мардга,
Карвон ёта билмас қўрқули ерда,
Улуғ номусларда, сохта бир дардда,
Номард ўғли ўз ишига ор айлар.

Номард кулфатидан қолибман дардга,
Қочиб қутулмадим, бир пинҳон ерда,
Моли кўп деб, меҳмон бўлманг номардга,
Жўмард ҳарчанд йўқсил бўлса, бор айлар.

Номард ўз уйинда мардга сўз айтар,
Ҳақ анга кор этмас, танобин тортар,
Мард йигит мол топса, ҳиммати ортар,
Номард зиқна бўлар, кўнглин тор айлар.

Махдумқули, эмди ўзингни кўзла,
Хайр ишни орттир, ёмонни тузла,
Ақлинг бўлса, маъракада оз сўзла,
Кўп сўз сени эл ичинда хор айлар.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди