Туркманистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга боради

Туркманистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга боради
52 views
22 April 2018 - 13:46

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 23−24 апрель кунлари давлат ташрифи билан Тошкентга боради.

Ташқи ишлар вазирлигининг хабар қилишича, президент Мирзиёев ҳамкасби Бердимуҳамедов билан Кўксаройда тор ва кенг доирада музокаралар ўтказади.

Ташриф давомида икки давлат раҳбарларининг Тошкентдаги Ашхобод паркининг очилиш маросимида иштирок этиши, Хоразм вилоятига бориши режаланган.

Шунингдек, бу ташриф давомида икки давлат бизнес гуруҳларининг қатор учрашувлари кўзда тутилган.

Gazeta.uz сайтининг ёзишича, президент Гурбангули Бердимуҳамедов 24 апрель куни Хоразмда Урганч туманидаги «Улли ҳовли» ёдгорлиги, Хивадаги «Ичан қалъа» мажмуасига боради ва бошқа маданий тадбирларда иштирок этади.

ЎХҲ хабарлар бўлими