Ёруғ дунё ёруғмас, асли…

Ёруғ дунё ёруғмас, асли…
22 views
24 April 2018 - 6:00

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ОЙДИНЛИК” КИТОБИДАН

 

«Дарахтлар кўп нодондир, гулим,
Гуллашса ҳам ял-ял, қулф уриб.
Бир дона ҳам мева бермайди
Гулларини тўкмасдан туриб.
Сенга, тенгсиз эй сарви нозим,
Бетимсол бир фазилатдир хос —
Дув-дув мева туккан вақтингда
Гуллаб-гуллаб турасан қийғос…»

* * *

«Ёруғ дунё ёруғмас, асли,
Абадийдир унинг зулмати.
Бу дунёда ким эзгу, ким пок,
Унинг бахти зинҳор кулмади.
Дунё молин берсанг-да бахт йўқ,
Алам — текин, ғам-кулфат — текин…
Дунё — зиндон… Шунинг учун ҳам
Унда кунлар ўтади секин…»

* * *

«Яқинларим йиғлаб бўлгандир,
Умри тугагандир мотамнинг.
Шунчалик ҳам чўзиладими
Уқубати ўлган одамнинг.
Марҳумманми — йўқми ҳарқалай,
Қучоғингга олдинг-ку бироқ.
Шунча қаттиқ соғинганмидинг,
Хуш кўришдик, азизим тупроқ».

(давоми бор)