Тош тўкар

Тош тўкар
17 views
25 April 2018 - 6:00

МАХДУМҚУЛИ

 

 

Тош тўкар

Нодон билан сирдош бўлсанг бир соат,
Пинҳон сиринг сақлай билмай, тош тўкар,
Дўст тутинсанг бир бевафо ёр билан,
Қайғу бирлан даҳанингдан тиш тўкар.

Ахлоқсиз кўтара олмас мастликни,
Ёлғончи сингдира билмас ростликни,
Узоққа чўзмайди, айиқ дўстликни,
Каҳри келса, чангалидан лош тўкар.

Бедовни танимас ҳар бир қўйчивон,
Жўмардни эл танир, ҳам одил девон,
Отни майдон танир, ҳимматни меҳмон,
Жўмард ўғли супра ёйиб, ош тўкар.

Йигитнинг мақсади: маҳбуб, яроғ, от,
Иснод келтиради элга беғайрат,
Тўйда ғавғо топса, қўрқоқ, бедавлат,
Марднинг тепасидан туҳмат, мушт тўкар.

Махдумқули айтар, мардлар йўлдоши
Мажлисда кўп бўлар, пирлар сирдоши,
Жангда йигитларнинг ҳақ бўлса иши,
Эл устида номус учун бош тўкар.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди