Созина тегмас

Созина тегмас
27 views
28 April 2018 - 6:00

МАХДУМҚУЛИ

 

Созина тегмас

Базмнинг лаззатин билмаган одам,
Ҳунарли йигитнинг созина тегмас.
Қўллари таёқли бўлган паст одам,
Паризоднинг этган нозина тегмас.

Бемаънининг сўзи жонингдан ўтар,
Ғийбат этиб, ўзи гуноҳга ботар,
Ёмоннинг зиёни элини тутар,
Нодоннинг фойдаси ўзига тегмас.

Одам бордир, ани шоҳлар чақирар,
Одам бор, зулм этиб кўнгил қолдирар,
Одам бор, пар болиш бошин оғритар,
Одам бор, гўзаллар тиззига тегмас.

Муҳаннасда бўлмас аҳду паймони,
Саваш куни баржо этмайди жангни,
Оға, беклар муханнаснинг юз мингги,
Мард аҳлининг олти юзига тегмас.

Махдумқули, ўчса бу давронда дам,
Лаҳат отли уйга қўярлар қадам,
Сўз маъносин англамаган ҳар одам,
Доноларнинг айтган сўзина тегмас[1].

[1] Тегмас – баъзи ўринларда арзимас маъносида келяпди.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди