Севги

Севги
31 views
26 April 2018 - 6:00

МАНСУР ШЕЪРЛАР

 

СЕВГИ

Улар бир-бирини қаттиқ қучиб хайрлашадилар. Бир-бирини
мaҳкам қучиб уйқуга кетади улар. Уйқу улар учун энг узоқ саёҳат –
узоқ айрилиқ. Уйқу деган бепоён мамлакат, уйқу деган золим
давлат. Тонг отар экан, улар бир вақтда, бир лаҳзада, бараварига
уйғонишади. Кечикмоқ ўлим билан тенгдир.
Кечикмоқ, бир сония кечикмоқ – давлат чегарасида ухлаб
қолган қочқин аҳволига тушмоқ билан тенг улар учун.

1982

(177)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (111-саҳифа.)

(давоми бор)