Қисқа маҳкама

Қисқа маҳкама
54 views
23 April 2018 - 15:11

Бугун, 2018 йилнинг 23 апрел куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида журналист Бобомурод Абдуллаев ва бошқалар иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.

Суд бугун жуда қисқа бўлди. Судда судя Зафар Нурматов Б.Абдуллаевнинг адвокати С.Майоровнинг аввалги суд мажлисида интернетдан олинган 142 та мақолани суд экспертизасига бериш ҳақидаги илтмосномасини қабул қилиб, уни қаноатлантириш ҳақида қарор чиқарди.

Шунингдек, судда Б.Абдуллаев томонидан ҳам илтимоснома киритилди. Бу илтимосномада Бобомурод кейинги суд мажлисига терговчилар А.Веселов, Т.Якубов, Н.Муҳиддинов ва бошқаларни чақириб қайта сўроқ қилишни сўради. Аммо прокурор уларнинг тергов қилинганлигини айтиб, судяга раддия қилди. Судя З.Нурматов прокурор илтимосини инобатга олиб, Б.Абдуллаевнинг илтимосномасини рад этди.

Кейинги суд мажлиси чоршанба, 25 апрел соат 16:00га белгиланди.

Қуйида бўлиб ўтган суд тафсилотлари ҳақидаги мустақил журналист М.Эшонқулова ва ҳуқуқ фаоли А.Турғунов аудио суҳбатини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

ЎХҲ хабарлар бўлими