«Усмон Ҳақназаров» иши

«Усмон Ҳақназаров» иши
27 views
24 April 2018 - 7:31

18 апрел кунги суд мажлисидаги асосий воқеалар: прокурор Баҳром Қобилов «Ўзбекистон Халқ Ҳаракати» сайтидаги «Усмон Ҳақназаров» тахаллуси остида эълон қилинган мақолалар таҳрир қилинганлигини айтди. Яъни Бобомурод Абдуллаевга зарар етказиши мумкин бўлган ибора ва жумлалар алмаштирилган ёки умуман олиб ташланган. Абдуллаев ўзининг бунга умуман алоқаси йўқлигини баён қилди. Компютер мутахассиси судя Зафар Нурматов назорати остида ЎХҲ сайтидан бир неча мақолаларни қайта тадқиқ қилиш учун кўчириб олди.

Ўзгартирилган таркиб

Суд мажлиси адвокат Майоров томонидан аввалроқ берилган илтимосномани кўриб чиқиш билан бошланди. Майоров ўз илтимосномасида суддан, 2017 йилнинг 28 сентябр ва 14 октябр кунлари тузилган «Ҳақназаров» мақолаларини кўздан кечириш баённомаларини, ушбу баённомаларда кечроқ эълон қилинган мақолалар кўрсатиб ўтилганлиги сабабли (яъни, баённомалар кўрсатилган санадан кейин тузилган ва соҳталаштирилган ҳолда саналар қўйилган), соҳталаштирилган деб топиш, шунингдек ушбу баённомаларни соҳталаштирилишига алоқадор шахсларни қайта сўроқ қилиш ва янги суд экспертизасини тайинлашни сўраган.

Ўз навбатида давлат қораловчиси Қобилов суд эътиборини сўнгги пайтларда ЎХҲ сайтидаги «Усмон Ҳақназаров» тахаллуси остида эълон қилинган мақолалар таркиби ўзгарганлигига қаратди: экстремистик дея баҳоланиши мумкин бўлган иборалар алмаштириб қўйилган. Баъзи мақолалар эса умуман йўқолган.

“Биз бир неча марта Абдуллаевдан ўз мақолалари рўйхатини беришни сўрадик. Лекин у билиб туриб ушбу рўйхатни беришни ортга суриб келмоқда, бу билан ўзининг шерикларига ЎХҲ сайтидаги мақолаларга ўзгартириш киритиш учун вақт бермоқда. Мен интернетдан олинган «Сирийские уроки и ответы «миролюбам» номли мақолани олдим ва сайтдаги билан солиштириб кўрдим – улар фарқ қилади, сайтдаги варианти ўзгартирилган. Келинглар Абдуллаевнинг мақолалари қайсилар эканлигини солиштириб кўрайлик ва ЎХҲ сайтидаги мақолалар ўзгараётган бўлса, у ҳолда бунинг қайси пайтдан буён бўлаётганини аниқлайлик”, деди Қобилов.

Солиштиришга ҳамма нарса тайёр эди: столда компютер экранидаги тасвирни деворда акс эттирувчи проектор турар эди. Судя Зафар Нурматов, тергов бошқармаси магнитли ташувчиларнинг асл нусхаларини тақдим қилганлигини, суд эса ўз ташаббуси билан Тошкент информацион технологиялар университети қошидаги Информацион технологиялар маркази ходими бўлган Қаландаров фамилияли компютер мутахассисини чақиртирганлиги ҳақда хабар берди. Шундан сўнг судя мутахассисдан, беш йил аввал эълон қилинган мақолани таҳрир қилиш мумкинми?, деб сўради. Мутахассис бунинг мумкин эканлигини таъкидлаб, фақат сайтнинг админстраторлик қисмига кириш билгилари, яъни парол кераклигини айтди.

Қаландаров компютерни ёқиб, ЎХҲ сайти тасвирини деворга туширди, шундан сўнг “Усмон Ҳақназаров” мақолалари туркумига кириб у ердан «Сирийские уроки и ответы «миролюбам» мақоласини очди. Ундаги баъзи жумлалар тузатилган эди, прокурор Қобилов эса дарров тузатишларни кўрсатди. Масалан, «в пользу военной, а не мирной борьбы против каримовской диктатуры» жумласи «в пользу активной борьбы» билан, «когда народ свергнет каримовскую диктатуру» жумласи «когда народ избавится от каримовской диктатуры» билан алмаштирилган эди. Яъни, уларнинг янги вариантларини сайловлар, парламент партиялари кураши натижасидаги ўзгаришларга чақириқ сифатида қабул қилиш мумкин, бу эса қонунийдир.

“Менимча, улар бу ишнинг акс-садосидаг фойдаланган ҳолда атайлаб халқни чалғитишга уринишмоқда”, деди қораловчи.

“Мен ҳеч нарсани сунъий равишда чўзмаяпман”, дея эътироз билдирди унга Бобомурод Абдуллаев. Ва ўзининг, иш материаллари билан танишиш учун яқиндагина рахсат олганини эслатиб ўтди. Кейин, прокурорнинг, муаллиф мақола ўзиникими ёки йўқ бир кўришда билади, деган киноясига, “тергов буларнинг ҳаммасини соҳта равишда расмийлаштирган” дея қўшиб қўйди.

Экранда «Каримов планирует продать Сохский анклав?» номли мақолани кўздан кечириш пайтида Абдуллаев бу унинг мақоласи эканлигини тан олди. Фақат сайтдаги вариантда баъзи парчалар йўқлиги, аввал чоп этиб олинган қоғоздаги варантда эса бу парчалар борлиги аниқланди. “Булар қоғозга қаердан келиб қолганини билмайман”, дея таъкидлади Абдуллаев.

“Наҳотки сиз тушунмаяпсиз?”, деб сўради прокурор.

“Йўқ. Нима, таҳририят қилганми буни? Мени бунга алоқам йўқ”.

Прокурор Қобилов: “Мен сизнинг шерикларингизни назарда тутаяпман”.

Абдуллаев: “Мана менинг шерикларим” (қафасда ўтирган Салаев, Оллоёров ва Насриддиновларни кўрсатади)

Прокурор Қобилов: “Мен бошқаларни назарда тутган эдим…. Ўзгартиришлар киритишдан мақсад эса – адаштириш”.

Кичик танаффус пайтида, афтидан залда деярли журналистлар қолмаганидан, натижада эса муҳим важлар кенг оммага етиб бормаслигидан ташвишга тушган прокурор менга “Ҳақназаров”нинг аввалги мақолалари чоп этилган варақларни кўришга берди, ва мен у ердан бер неча ўзгартирилган жумлаларни кўчириб олишга муваффақ бўлдим.

Во время небольшого перерыва, видимо, обеспокоившись тем, что журналистов в зале почти не осталось, и его важные аргументы могут быть не донесены до широкой аудитории, прокурор дал мне просмотреть листы с прежними статьями «Хакназарова», и я успел выписать оттуда несколько видоизмененных выражений:

«Правда, мы не ожидали, что выступления оппонентов активной борьбы против Каримова будут состоять только из громкого визга и пустой истерики» (аввалги варианти – «выступления противников военного свержения Каримова»). «Потому что если рассматривать и рассуждать объективно, даже война в Сирии является аргументом в пользу активной, а не пассивной борьбы против каримовской диктатуры» (аввалги варианти – «даже война в Сирии является аргументом в пользу военной, а не мирной борьбы»).

Қуйидаги жумлалар ҳам, афтидан ўзгартирилган эди:

«Между тем, прокаримовские и антикаримовские «миролюбивые силы» из Узбекистана, начавшие истерику по поводу нашего призыва к активной борьбе против каримовской диктатуры, не могут предложить узбекскому народу иные методы борьбы». «Если peaceman’ы предложат сменить диктатуру Каримова путем участия в очередных парламентских и президентских выборах, то весь узбекский народ будет осмеивать их предложение словами: «Раз этот метод возможен, то сами попробуйте выставить свои кандидатуры на эти выборы».

Бу парчалар таҳрир қилинганларга мисол сифатида келтириб ўтилгани тушунарли, аммо Бобомурод Абдуллаев бошданоқ «Сирийские уроки и ответы «миролюбам» номли ва яна бир нечта бошқа мақолалар унга тегишли эмаслигини таъкидлагани эсимда. (“Усмон Ҳақназаров” тахаллуси умумий бўлган, ундан бир неча киши фойдаланган)

Шахсан ўзимдан ҳам қўшимча қиламан: Қачондан буён диктатурага қарши олижаноб кураш, майли агарда у қуролли бўлса ҳам, жиноят ҳисобланадиган бўлди? Ахир айнан Каримов, 2007 йилда ва такроран 2015 йилда Ўзбекистонда ҳокимиятни очиқчасига босиб олиб жиноят қилди (Конституция тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шартсиз бир кишининг президентлик лавозимини икки мартадан кўпроқ ушлаб туришга рухсат бермайди), агарда унинг аввалги қайта тайинлашларини ҳисобга олмаган тақдирда ҳам. Уни ағдариб ташлаш натижасида мамлакат эҳтимол хаосга тушиб қолиши мумкин эди, аммо бу, у ёки ҳукуматдаги бошқа биров томонидан ҳокимиятни босиб олиш қонуний эканлигини англатмайди асло. Шундай экан диктаторни ағдариш, ҳеч бўлмаганда расман, назарияда, қонунийликни тиклашга қаратилган, шунинг учун прокурорнинг айблови ғалати.

Қайта юклаб олиш

Бу орада суд Бобомурод Абдуллаев билан биргаликда аввал юклаб олинган ва баённомаларда кўрсатилган мақолаларни солиштириш, йўл-йўлакай уларни ўзиники деб тан олиш ёки олмаслигини аниқлаштириш билан шуғулланди. Бобомурод баъзи мақолаларнинг ўзиники эканлигини тан олди, масалан, «Гульнара Каримова начала давать показания следствию», «Как узбекские спецслужбы вызволяли Салима Абдувалиева», «Раскрыта схема между Каримовой и ташкентскими бутиками», «За что президент Каримов избил свою дочь Гульнару», «Проект Аргентина», «Кто заказал гибель Бабура Усманова?».

Бошқаларини ёзганлигини эса рад этди, хусусан, «Каримов меняет стратегию или сбивает с толку общественность», «Хакназаров оказался прав, Каримов продает Сох», «Кыргызский депутат подтвердил информацию», «Гульнару Каримову хотят заставить уехать из Узбекистана», «О подписантах» ва яна кўплаб бошқа мақолалар. Бир мақола ҳақда гапирар экан, Бобомурод ушбу мақоланинг остида хатто унинг муаллифи имзоси турганига эътибор қаратди, бу – рус таҳлилчиси Дмитрий (Волков эди менимча) эди. Айблов хулосасида эса мақола муаллифи сифатида Бобомурод кўрсатилган эди.

Солиштириш узоқ давом этди, очиғини айтганда жуда зерикарли иш эди. Судга келган тингловчиларнинг бир қисми кетиб қолишди, қолганлар эса эснаб ўтиришди. Прокурор Қобилов бошини қўлларига қўйиб ухлади. Прокурор Йўлдошев эса уйқудан ўзини аранг ушлаб турди. Мен ҳам ухлаб қолай дедим.

Ниҳоят, 1-2 соатдан кейин судя “Ҳақназаров”нинг рус тилидаги барча мақолаларини кўздан кечирилганлигини эълон қилди (шу жумладан ЎХҲнинг Фейсбукдаги, аввалги версиялари сақланиб қолинган мақолаларини ҳам), ва энди ўзбек тилидаги (русчадан таржима қилинган) мақолалар билан шуғулланилишларини айтди.

Прокурор Қобилоқ уйғониб, фақат русчада ёзганлигини таъкидлаётган Абдуллаев билан муҳокамага киришиб кетди. “Агарда биз Пушкиннинг шеърларини таржима қилсак, “Пушкин, фалонча таржимон” деб ёзамиз”, дея эътироз билдирди қораловчи. “Таржимон ўзининг талқинини беради, ва у албатта кўрсатилиши шарт”, дея таъкидлади Абдуллаев прокурорга жавобан.

Шундан сўнг суд адвокат Майоровнинг иккита илтимосномасини кўриб чиқди. Биринчи илтимосномада у – 28 сентябр кунги баённомани имзолаган холисларни судга чақириш ҳақидаги 4 ва 5 қисмларни қаноатлантирди. Иккинчи илтимосномада эса – 14 октябр кунги баённомани имзолаган холисларни судга чақириш ва ДХХдан 19 октябр кунги суд экспертизасини тайинлаш ҳақидаги терговчи ажримини талаб қилиш ҳақидаги, шунингдек, қайта политолог-лингвистик суд экспертизасини тайинлаш ҳақидаги 9, 10, 11-қисмларни қисман қаноатлантирди. Илтимосноманинг қолган қисмларини, яъни 28 сентябр ва 14 октябр кунги кўздан кечириш баённомаларини (баённомада у тузилган кундан кейин эълон қилинган мақолалар бўлган) соҳта деб топишни қаноатлантиришни суд рад қилди.

Қораловчининг норозилиги

Прокурорнинг ғазаблани тушуниш осон эди: “Ҳақназаров” мақолаларидаги коннституцияга қарши чақириқлар (енгилроқ “ҳақорат” ва “туҳмат”ларни ҳисобга олмаганда), Абдуллаевни айблаш учун ягона сабаб эди. Аввалги суд мажлисида эса адвокат Майоров “Ҳақназаров” мақолалари экспертиза хулосасини ишончсиз ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган далил сифатида бекор қилиш ҳақида илтимоснома берган эди. Бунинг устига яқинда тақдим қилинган қонун лойиҳасига кўра, “иш материаллари ва далилларни соҳталаштириш учун жиноий жавобгарлик белгиланди”.

Экспертиза хулосаларини бекор қилиниши қораловчи нуқтаи назаридан қандайдир қўрқинчли нарса эмас: яъни, барча мақолаларни қайтадан юклаб оламиз, бирма-бир баённомада расмийлаштирамиз ва экстремистик чақириқ ва фикрлар предметига қайта тадқиқот ўтказамиз.

Аммо, Муҳаммад Солиҳ бошчилигидаги ЎХҲ сайти таҳририяти, кўриниб турибдики, суд жараёнини диққат билан кузатиб бораётган экан ва у мақолаларнинг бир қисмини, улардаги экстремистик деб қабул қилиниши мумкин бўлган жумлаларни, танқидий аммо ҳеч бир шаклда жиноий бўлмаган жумлалар билан ўзгартиришга қарор қилган. Бир қатор мақолаларни эса умуман сайтдан олиб ташлаган.

Содиқ Аҳмад номи остида сайтда баёнот эълон қилган ЎХҲ сайти админстратори таҳрирлар ҳақида шундай изоҳ берди: “ҳар қандай нашр органи ўз саҳифаларида ёйинланган нарсаларни таҳрир қилишга, ўзгартиришга ҳаққи бор. Янглиш ва хатолар бўлса, уларни тўғрилаб, уларга изоҳ бериш айнан админстратор ва муҳаррирларнинг ишидир.

Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, Тошкентда журналист Бобомурод Абдуллаевнинг иши муҳокама қилинаётган маҳкама қораловчиси Баҳром Қобиловнинг ЎХҲ веб-саҳифасидаги матн ўзгартиришларини катта сенсация сифатида тақдим қилиши Ўзбекистон прокуратурасига ярашмайдиган ножиддий ҳаракат деб баҳолаймиз. (…) Биз эса, бу мақолаларни шу ўзгартирилган вариантда тақдим этдик ва буни бошқа ўзгартирмаймиз.”

Ҳақиқатдан ҳам бунда ҳеч қандай ноқонуний нарса йўқ. Аслида сайтдан экстремистик мақолалар ва жумлалар олиб ташланаётганидан хурсанд бўлиш керак эди, аммо прокурор Қобилов ва унинг командаси бу вазиятдан негадир жуда ҳам норози. Бу ажабланарли ҳам эмас: ахир қайта экспертиза бу мақолаларнинг янги версияларида қонун доирасидан чиқувчи нимадир топиши амримаҳол. ЎХҲдаги мақолаларнинг бошқа сайтларда кўчириб берилган вариантларини экспертизага бериш мумкин эмас: у ерда исталган киши тарафидан исталган нарса қўшиб қўйилган бўлиши мумкин. Тўғри, ҳали бу мақолаларнинг фейсбукдаги вариантлари, шунингдек ўзбекча сайтдаги вариантлари бор, улар ҳам юклаб олинган, аммо улар далил сифатида ишлатиладими, ҳали номаълум.

Бундай муаммода эса албатта тергов айбдор: баённомаларни, уларнинг саналарини соҳталаштириш, бунинг устига эксперт ва холисларни ёлғон кўрсатма беришга мажбурлаш керак эмас эди. Энди эса судя иштирокида юклаб олинган мақолаларни қайта экспертизадан ўтказиш керак бўлади. Прокурорга келсак, энди у сайтдаги экстремистик мақолалар унинг фош қилиши натижасида олиб ташланганлигини баён қилиши мумкин.

Узоқ текшириш

Суд ва компютер мутахассиси мақолалар билан шуғулланаётган бир пайтда, адвокат Майоров янги илтимоснома киритди. Унда шундай дейилади: аниқланишича Жатва файли (Ўзбекистонда ҳокимиятни қўлга олиш бўйича 9 варақли лойиҳа – муаллиф) ашёвий далил деб топилган иккита ташувчига ёзилган экан – флешка ва ташиш мумкин бўлган қаттиқ диск. Биринчисида у «20.09.2014» янатилиш тарихига эга, иккинчисида эса яратилиш тарихи «14.10.2017», ўзгартириш – «06.04.2017» ва очиш тарихи яна ўша «14.10.2017».

02616-сонли харбий қисм томонидан берилган маълумотномага кўра бу файл флешкадан қаттиқ дискка кўчирилган. Аммо иккаласининг файл маълумотларидаги айни “Изменен” кўрсаткичи турли саналарга эга, бошқа сўз билан айтганда, ушбу файл дискга флешкадан эмас, балки бошқа ташувчидан кўчирилган. Шунингдек, «Атрибуты» кўрсаткичи “А” билан белгиланган, бу эса файлларни ёзишда бир компютердан фойдаланилганлигини англатади. Бу зиддият ҳимоя тарафининг магнитли ташувчилар билан боғлиқ далилларни соҳталаштирилганлиги ҳақидаги фикрини тасдиқлайди.

Ва адвокат, ушбу файллар қачон ва қайси компютерда яратилганлигини, қайси ташувчидан қайси ташувчига ёзилганлигини ва файлларнинг яратилиш ва ўзгартирилиш тарихи нега фарқ қилиши ҳақида тушунтириш олиш учун компютер экспертизаси тайинлашни сўради. Прокурор, адвокатнинг илтимосномаси билан чуқурроқ танишиб чиқиб, душанба куни жавоб беришини айтди.

Соат кечки 8 эди ва судя Нурматов текшириш 3 соатдан кўп вақт олганлигини айтди. У текширишни тор доирада – суд аъзолари, мутахассис, Абдуллаев ва унинг ҳимоячиси иштирокида давом этиб, қолган ташриф буюрганларни ушлаб ўтирмасликни таклиф қилди. Шундай қилиб улар қолишди, қолганлар эса тарқаб кетишди.

Алексей Волосевич

Манба:asiaterra.info

Матн русчадан таржима қилинди