Абдуллаев судида судя айбсизлик презумпцияси ҳақида баён қилди ва Ҳақназаров муаллифлиги остидаги матнлар бўйича қайта экспертиза тайинлади

Абдуллаев судида судя айбсизлик презумпцияси ҳақида баён қилди ва Ҳақназаров муаллифлиги остидаги матнлар бўйича қайта экспертиза тайинлади
21 views
24 April 2018 - 14:21

Ўзбекистоннинг Конституцион тузумига тажовузда айбланаётган Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, ШАвкат Оллоёров ва Равшан Салаевлар иши бўйича Тошкент шаҳар суди мажлисида сенсация рўй берди: суд айбсизлик презумпцияси принципларига риоя қилишини баён қилди.

19 апрел куни Бобомурод Абдуллаев адвокати Сергей Майоров, тергов версиясига кўра мухолиф сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ томонидан қўллаб-қувватланганлиги ва тузумни ағдаришга қаратилган  Жатва проекти текстлари мавжуд файллар ёзилган флеш-карта ва компакт-дискларни компютер эспертизасидан ўтказиш ҳақида илтимоснома киритди.

Терговчилар ушбу файллар тафтиш пайтида Абдуллаевнинг компютеридан олинганлигини таъкидлашаётган эди. Аммо суд адвокат Майоровга ашёвий далиллар билан танишиш учун рухсат берганида, ҳимоячи кўплаб зиддиятлар фактини аниқлаган: файллар ташувчиларга Абдуллаев ҳибсда бўлган вақтда яратилган ва ёзилган. Адвокат ушбу ҳолатга аниқлик киритишни истади, аммо судя кечаги мажлисда илтимосномани рад этди, ва рад қилиш сабабини айбсизлик презумпцияси билан англатди: суд ҳар қандай гумонни айбланувчи фойдасига ҳал қилиши лозим. Суд, ушбу файлларнинг келиб чиқишини гумон остига қўйувчи далиллар мавжуд бўлса, экспертиза керак бўлмаслигини, вазият эса айбланувчилар фойдасига ҳал бўлишини таъкидлади.

Аммо суд, терговчилар Веселов, Якубов, Мухиддинов ва мутахассис Сайдалиевларни қайта сўроқ қилиш учун чақиртиришни рад этди.

Бундан ташқари, кечаги суд мажлисида Усмон Ҳақназаров номи остида ёзилган матнларни қайта экспертизадан ўтказиш қарори берилди. Эслатиб ўтамиз, журналист Бобомурод Абдуллаев ва блогер Ҳаётхон Насриддиновни ҳокимиятни куч билан алмаштиришга чақирувчи мақолаларни мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайтида эълон қилганликда айбланишмоқда. Мақолалар Усмон Ҳақназаров тахаллуси остида ёзилган.

Шу вақтгача на суд ва нада тергов органи томонидан ушбу тахаллус остида эълон қилинган мақолаларнинг айнан қайси бири Абдуллаев қаламига, қайсилари эса Насриддинов қаламига мансуб эканлигига аниқлик киритилмаган.

Дастлабки тергов жараёнида ўтказилган лингивистик суд экспертиза хулосасини адвокатлар қайта кўриб чиқишни сўрадилар: экспертизани ўтказиш пайтида қўпол прецессуал қонунбузарликларга йўқ қўйилган.

Натижада, кеча судя қайта филологик, лингвистик, муаллифлик ва сиёсатшунослик суд экспертизасини тайинлади. Экспертиза ўтказиш Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетидан мутахассислар жалб қилган ҳолда Республика суд экспертиза марказига топширилди.

Экспертизага Усмон Ҳақназаров қаламига мансуб 142 та мақола ва шу 142 мақолалар ва Бобомурод Абдуллаев мақолалари (солиштириш учун) ёзилган 2 та компакт дисклар тақдим қилиниши лозим. Экспертларга таҳлил қилиш учун ЎХҲ сайтида бугунги кунда турган матнлар, яъни судя, адвокатлар ва айбланувчилар иштирокида ўтган суд мажлисида интернетдан юклаб олинган варианти ҳавола қилинади.

Суд томонидан экспертлар олдига қўйилган саволлар қуйидагича:

– ушбу мақолаларда ҳокимиятни ноқонуний равишда босиб олиш, куч билан ҳокимиятни ағдариш, куч билан конституцион тузумни ағдариш, ҳудудий яхлитликни бузиш, қуролланган ноқонуний тузилмалар яратиш, диний ва ирқий қаршиликни келтириб чиқаришга қаратилган чақириқ ва фикрлар мавжудми; агарда мавжуд бўлса айнан қайси мақолаларда (абзац ва жумлаларда);

– ушбу 142 та мақоланинг қайси бирлари Бобомурод Абдуллаев қаламига мансуб, ва қайси бирлари Абдуллаев томонидан Муҳаммад Солиҳ билан биргаликда ёзилган;

– ушбу 142 та мақоланинг қайси бирлари Ҳаётхон Насриддинов қаламига мансуб.

Бобомурод Абдуллаев адвокати Сергей Майоров ўзининг ҳолат бўйича “Фарғона.ру”га берган изоҳида экспертиза яна аввалги тадқиқотни ўтказган кишилар томонидан ўтказилишини айтди: “Такрорий экспертиза ўтказишнинг сабаби экспертлар савиясини шубҳа остига қўйиш эмас, балки, тадқиқ қилиш учун материалларни тақдим қилиш жараёни ва экспертиза ўтказиш жараёни қонун-қоидалари бузилганлигида. Хатто мен ўз илтимосномамда экспертиза ўтказишни айни Марказ ва айни мутахассисларга юклашни сўрадим”, деди Майоров.

Манба: “Фарғона” АА

Хабар русчадан таржима қилинди

ЎХҲ хабарлар бўлими