Маҳмуд Йўлдошев: Тошкентда «9-май қичимаси» бошланди

Маҳмуд Йўлдошев: Тошкентда «9-май қичимаси» бошланди
61 views
27 April 2018 - 17:57

Негадир турли табақалардаги баъзи кишиларда яна 9 майни байрам қилиш «қичимаси қўзияпти».

Бу сана бизда Иккинчи жаҳон урушида қатнашиб ҳалок бўлганларни хотирлаш, (ҳамма ҳалок бўлганларни) эслаш куни.

Бу сана биз учун байрам эмас, хотира куни. Хотирлаш ва байрамнинг фарқига борайлик.

Қуйида мен бир «постга» изоҳ сифатида мана бу сўзларни ёзиб қолдирдим: У тизимни мустабид тизим деймиз. Аммо унинг байрамини байрам қиламиз! Мантиқ борми ўзи бизда?

Ўша давлатни ўз вақтида қулатишга ҳаракат қилганларни ҳурматламаймиз, ҳатто сотқин деймиз. Кейинчалик ўша давлатни қулатганларни, аслида қулагандан кейин чиққан бақироқларни қаҳрамон деймиз. Яна қани мантиқ?

Бу давлатнинг, яъни босқинчиларнинг келмаслиги учун курашганларни «босмачи» деймиз, ўз уйида босмачига айланган қаҳрамонларни ҳақоратлаймиз!

Бостириб келиб, «Сизларга маданият олиб келдик» деганларни қаҳрамон деймиз. Қани мантиқ!? Биз ҳам оқни оқ, қорани қора дейишни бошлайлик, ахир.

Вақт аллақачон етиб келди.

Маҳмуд Йўлдошев
Ўзбекистонлик психолог олим

Манба: Eltuz.com