Эрталаб

Эрталаб
25 views
06 May 2018 - 6:00

МАНСУР ШЕЪРЛАР

 

ЭРТАЛАБ

Эрталаб уйғонар эканман, кечаги берилган ваъда мени
қийнамайди. Кўзимни очар эканман, ҳеч кимдан қарз сўрамайман.
Мен ўз қорнимдан аввал, нафсимдан аввал, ҳатто кўзларимдан
олдинроқ уйғонаман эрталаб.
Эрталаб ўз ҳаётимга муболағасиз қарайман.
Эрталаб менинг фикрим мустақил. Сўзлар оломони узоқда.
Байроқ кўтариб олган сўзлар оломони.

1982

(180)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (113-саҳифа.)

(давоми бор)