Бобомурод Абдуллаев судида экспертлар ўз хулосаларини тақдим қилишди

Бобомурод Абдуллаев судида экспертлар ўз хулосаларини тақдим қилишди
69 views
30 April 2018 - 15:48

Бугун, 2018 йилнинг 30 апрел куни соат 15:00 да Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Судида журналист Бобомурод Абдуллаев, блогер Ҳаётхон Насриддинов ва тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоёровлар иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.

Бугунги маҳкамада экспертлар судга ўз хулосаларини тақдим қилишди.

Экспертлар хулосаси шундай: Муаллифлик экспертизасини қилган экспертлардан бири, баъзи мақолаларни Усмон Ҳақназаров Муҳаммад Солиҳ билан биргаликда ёзган, деб иддао қилди.

Адвокат Майоров, “Сиз қайси мақолани назарда тутаяпсиз ва у мақоланинг қайси абзацлари биргаликда ёзилган?”, деб савол берди. Эксперт адвокатнинг саволига, “Биз бунга ҳозир жавоб бераолмаймиз, умумий хулосамиз шу”, дея ноаниқ жавоб берди.

Усмон Ҳақназаров мақолаларини лингвистик жиҳатдан тадқиқ қилган экспертлардан бири, “бу мақолаларда давлат тўнтаришига очиқ даъват бўлмаса ҳам, баъзи юмшоқ ишоратлар бор”, деб хулоса қилди.

Набатдаги суд мажлиси чоршанба, 2 май куни соат 15:00 га белгиланди. Судя янаги маҳкамада прокурор, адвокат ва айбланувчиларни тинглаб, сўнгра карор чиқаришини баён қилди.

ЎХҲ хабарлар бўлими