Қаранг, юрт қандай аҳволга келди?!

Қаранг, юрт қандай аҳволга келди?!
57 views
03 May 2018 - 9:58

Ўтган ҳафта Самарқандга йўлим тушди. Сизни қабрингизга бориб, ичимдаги гапларни айтмоқчи эдим. Ҳозир имкон йўқлиги учун ўзим ният қилган ишни бир оз кечиктираман. Умид қиламанки, қабрингиз ўша улуғ маскандан улоқтириб ташланмагунча бориб “зиёрат” қиламан.

Ҳозирча айтадиганларимни шу ерга ёзиб турай. Қаранг, юрт қандай аҳволга келди?! Сиз йигирма беш йил зулм ва қонлар билан бунёд этган салтанатингиз икки йилга етиб бормади. Ҳа, атиги икки йилда батамом тугатилди. Сиз шукр мақомига михлаб қўйган одамларингиз бугун сизни масхара қила бошлади. Ўзларини алданганликларини, сиз қурган давлат сизни ва оилангизни манфаатига қурилганини тушуниб етишяпти.

Сиз ўлдирган иқтисодни қайта тиклашяпти. Сиз атрофингизга тўплаб олиб, мамлакатни хонавайрон қилган ўғри, хойинлар жазосини оляпти. Бир умрга қамаляпти.

Сиз қамаб тугата олмаган диндор маҳбуслар бирин-кетин чиқиб келяпти. Сизни ўлганингизни эшитганда қамоқда улар қанчалик байрам қилганини эшитгандирсиз? Миллионлаб сиз юртдан ҳайдаб чиқарган, сиз дангаса деб айтган мардикорлар ноласини эшитгандирсиз?

Буёғини сўрасангиз оилангиз ҳам расво. Сиз юртга оталикни даъво қилдингиз. Кўрдикки икки қизингиз ҳам ўғри экан. Сиз эса ўғрини отаси экансиз. Сизни набирангиз ва қизингиз сиз жирканган ватангадога айланди.

Динга эркинлик берила бошланганини эшитганингизда қай аҳволга тушдингиз? Биламан, гўрингизда тикка турмоқчи бўлгансиз. Аммо устингиздан бетон қуйиб ташлашган. Энди чиқа олмайсиз. Бу ўзгаришларни, бу ютуқларни жимгина, азоб билан кузатасиз.

Сиз жирканган, овозини ўчирмоқчи бўлган азон садолари қабрингизга етиб боряптими? Эшитяпсизми? Телевидениедан Аллоҳ, Қуръон, Ислом, Росулуллоҳ каби калималарни олиб ташлаган эдингиз. Сизга яқин жойдан телевизорни баланд қўйиб Қуръон эшитаётганларни қувонч кўз ёшларини кўряпсизми?

Қардош миллатлар орасига низо солган эдингиз. Кибрингиз, миллат деган тушунчаларга бегона бўлганингиз сабаб Тожиклар билан бизни душман қилдингиз. Қирғизлар билан йўлларни ёпдингиз. Қозоқларга ҳасад қилдингиз. Қардошлар билан қариндошлик ришталари тикланганини эшитганингизда нима аҳволга тушдингиз экан? Қўшни республика президентлари бир-бирларини қучиб, меҳрга тўла қалбларига қўшиб чегараларни очганини кўриб ичларингиз эзиляптими?

Эҳ, сизга қайси бирини айтай?! Сиз қўйган номлар, сиз ёзган шиорлар барчаси ўзгарди ва ўзгаряпти. Сиз ёзган китоблар ҳожатхонага ярайди энди. Ўзингиздан бузуқ сиёсат ва ўлик иқтисодни қолдириб кетдингиз.

Пропаганда машинангиз қанчалик шиддат билан ишламасин – икки йилга бормади. Оз сонли манқуртлар қолди. Ишонаманки, Мирзиёевни оғзидан муждалар эмас, аниқ сизни исмингиз чиқиб, сизни айблашни бошласа оҳирги зомби ҳам сизни тарк этади.

Шунақа гаплар. Афсус, бу кунларни кўра олмадингиз. Мени кўзимдаги қувончни ва мазлумлар, маҳбуслар, муслималар қувонч кўз ёшларини кўра олмадингиз.

Сизни гапларингиз дойим тескариси бўлиб чиққан. Аммо 2003 – йилда Мирзиёевни премиерликка сайлаганингизда “қадамингиз пойқадамлик келсин” деган эдингиз. Пойқадамлик бўлди, ростдан ҳам. Сиз мисоли Фиръавн эдингиз. Ҳар бир Мусони ўз Фирьавни бўлгани каби, Сизнинг хам Мусойингиз ўз қўйнингизда бўлган экан.

Ягона мақтанадиган, халқни алдайдиган нарсангиз ТИНЧЛИК эди. Шунча ҳайрли ишлар бўлса ҳам, ҳалигача тинчлик.

Куни кеча сиз юртдан қувган Эрдоған бошчилигида Туркия мамлакати ташриф буюрди. Икки давлат қардошлик, диндошлик борасида бир миллат эканликларини намойиш қилдилар. Дарвоқе, парламентингиз “Аллоҳу Акбар”, “Бароат”, “Аллоҳ” деган сўзлардан ларзага келганини эшитдингизми?

Ҳа-я, сизни ҳар куни эслайман. Ҳар куни сизга салом юбораман. Мункар ва Накир фаришталар саломимни етказишяптими? Ҳали кўп кунларни “биргаликда” кўрамиз инша Аллоҳ. (c)

Саййид Ислом

facebook.com