“Бобомурод Абдуллаев Мирзиёевга керак”

“Бобомурод Абдуллаев Мирзиёевга керак”
42 views
03 May 2018 - 21:30

Жума куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди журналист Бобомурод Абдуллаев ва яна уч шахс устидан ҳукм чиқариши кутилмоқда.

Прокурор “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси остида мақолалар ёзган Абдуллаевга 5 йил қамоқ жазоси тайинлашни сўраган.

Халқаро матбуот эркинлиги куни арафасида журналистнинг аёли Қуттиқиз Балхибаева турмуш ўртоғининг жиноятчи эмаслиги, у касбий вазифасини адо этганини айтган.

Балхибаевага кўра, Бобомурод Абдуллаев сингари журналистлар Ўзбекистон ва Президент Мирзиёевга “сув ва ҳаводек зарур”.

Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти тайёрлаган видео.

Манба: Би-Би-Си Ўзбек