МАНСУР ШЕЪРЛАР
БИР СЎЗ БИЛАН
Бир «пуф» десанг, учиб кетадиган чумоли.
Бир силкисанг, «дув» тўкиладиган олма.
Бир тортсанг, томири билан чиқадиган дарахт.
Бир бомбадан ағдар-тунтар бўладиган шаҳар.
Бир сўз билан…
Дарвоқе, бир сўз билан буларнинг ҳаммасини қилса бўлади.
1982
(182)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (113-саҳифа.)
(давоми бор)