Бобомурод Абдуллаев иши: барча судланувчилар озодликка чиқарилди

Бобомурод Абдуллаев иши: барча судланувчилар озодликка чиқарилди
21 views
07 May 2018 - 15:28

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган судланувчилар Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевлар иши бўйича суд мажлиси тугади. 

Фото: KUN.UZ

KUN.UZ мухбирининг хабар беришича, Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевлар суд мажлисидан озодликка чиқарилди.

Фото: KUN.UZ

Суд Бобомурод Абдуллаевни юқорида кўрсатилган модда бўйича айбдор деб топди ва уни иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда уч йилга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилди. Бобомурод Абдуллаев ҳибсда 221 кун сақлангани эътиборга олиниб, бу муддат чиқариб ташланди. Шу тариқа, энди бир йилдан бироз кўроқ ахлоқ тузатиш ишлари қолди.

Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевлар айбсиз деб топилди ҳамда оқланди.

Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевлар суд залидан озодликка чиқарилган.

Манба: kun.uz