Сурат

Сурат
64 views
21 May 2018 - 6:00

МАНСУР ШЕЪРЛАР

 

СУРАТ

Мен жилмайиб тушган ўз суратимни томоша қиламан.
Мен одамларга ёқишни истайман.
Манави табассумга қаранг!
Таранг тортилган, икки бурчагига мих урилган табассумга
қаранг.
Сизларга яхши кўриниш учун мен ҳар қандай оғриққа
тайёрман.

1982

 

(185)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (114-саҳифа.)

(давоми бор)