Яхши билан ёмон бўлди тенг…

Яхши билан ёмон бўлди тенг…
29 views
22 May 2018 - 6:00

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

 

«Мен бир қизнинг пок хаёлида
Янгроқ қўшиқ бўлиб куйландим.
Фироғида қоврилдим дастлаб,
Сўнгра тўй қилдиму уйландим.
Шароб қуймоқдаман тўй куни
Бирам гулгун, мусаффо бирам.
Бугун сенинг қайғунгни едим,
Бир кун туғилажак набирам.
Йил-йилдан май поклана боргай,
Торта боргай ақиқ каби ранг.
Нафсингни тий, хуштаъмроқ бўлғай,
Ичса агар буни набиранг.
Илож топса, ичмасин у ҳам
Умид-ла маст бўлиб қарисин.
Яхши кунда олий шаробни

Унинг набираси сипқорсин.
Бўлсангизлар чинакам оқил,
Бўлсангизлар чин эҳтиёткор,
Май очилмай, нодон бобонгдан
Сизга қолсин абадий ёдгор…»

* * *

«Сенга бизнинг мактубимиз шул,
Шулдир сенга бизнинг номамиз —
Бизнинг ҳирқамиздир эзгулик,
Самимият бизнинг жомамиз.
Юракларга кийилгай улар,
Сен бўлсанг — бир қутлуғ жомадон,
Қутлуғ шаҳар, эй уммилбилод,
Жонимдан севганим Ҳамадон.
Сенинг кабир жигарбандларинг
Минг туман кўз қорасиндадир.
Шулардан энг мумтоз биттаси,
Мана, бизнинг Хоразмдадир».

* * *

«Яхши билан ёмон бўлди тенг,
Буғдой билан сомон бўлди тенг.
Замон бошдан-оёқ дард… демак,
Дарднинг умри замон билан тенг».

(давоми бор)