Хитойда мусулмон уйғурларга рўза тутиш тақиқланди

Хитойда мусулмон уйғурларга рўза тутиш тақиқланди
23 views
21 May 2018 - 12:40

Хитойнинг ғарбий ҳудуди Синсзянда маҳаллий ҳукумат томонидан уйғур мусулмонларга Рамазон ойида рўза тутиш таъқиқланди. Бу ҳақда The Independent хабар қилди.

Аҳолининг 45 фоизи мусулмонларни ташкил этувчи ҳудудда мактаб ва ҳукумат идоралари томонидан рўза тутиш «жиддий тақиқланганлиги» ҳақида огоҳлантириш берилган.

Хитой ҳукумати уйғурларни террорчилик ҳаракатларида масъул деб билади. Уйғурлар эса бундай ҳаракатларда иштирок этганларини инкор этиб, ушбу бўрттиришни расмий Пекин уларга нисбатан амалга оширилаётган диний чекловни оқлаш учун ишлатаётганини таъкидлаган.

Огоҳлантиришда ҳукумат матбуот хизматлари ҳам иштирок этиб, ахборот агентликлари томонидан рўза тутиш ўқувчилар соғлиғига зарарлиги ҳақида мақолалар чоп этилган.

Манба: sof.uz