Қавм шунга лойиқми?

Қавм шунга лойиқми?
55 views
23 May 2018 - 14:36

“Озодлик” радиоси мухбири муаммони ёритиш учун маълумот олиш мақсадида давлат мансабдорларига телефон қилиб ўзини “Вазирликданман” деб таништирган экан.

Кечадан бери ФБдаги ўзбек “ватансеварлари” шуни муҳокама қилиб “озодлик”чиларни Ватан хоинига чиқариб ташлашди.

Ёзилган шарҳларнинг жуда кўпи “Озодлик” радиосига қарши нафратга тўлиб тошган.

Шарҳ ёзганлар жазавада!

“Озодлик”чиларга бугундан бошлаб биронта муаммони ёритмасдан фақат ҳукуматни, ДХХни ва милисани мақтаб мақола ёзишни таклиф қиламан. Адолатсизликдан шикоят қилганларни “кўрнамаклар, тўқликка шўхлик қилишмоқда, манфурлар”, деб ёзиб чиқишсин. Хатто қисқаметражли фильм ишлаб, ҳақиқат излаганларни шарманда қилишсин.

“Озодлик” фақат “жаннатдан хабарлар”га айлансин.

Бу худо урган қавм шунга лойиқ.

Яна 25 йил Гугуша, Иноятов-Қодиров-Ғуломовга ўхшаганларни бойитиб ўзи мардикор ва қул бўлиб ҳорликда яшашни яхши кўришади.

Баттар бўлишсин!

Бир одам айтганди:”Дунёни жуда кўплаб мамлакатларида бўлдим. Европа, Америкадан тортиб чекка Осиё ва хатто Африкада ҳам ўзбекларни учратдим. Ўзбеклар ҳамма жойда бор ва ҳамма жойда хор”.

Бунинг сабабини ўйлаб кўрган нечта ўзбек бор дунёда?

Султон Бурхонов

facebook.com