Президент Мирзиёев қароргоҳига 19 кишилик кутилмаган ташриф….

Президент Мирзиёев қароргоҳига 19 кишилик кутилмаган ташриф….
59 views
23 May 2018 - 17:24

2018  йилнинг 20 май, якшанба куни эрталаб маҳаллий вақт билан соат 8.00 ларда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қароргоҳига турли вилоятлардан адолат истаб келган 19 нафар киши юриш қилди.

Бироқ Президент Резиденцияси дарвозаси тагига етган аҳоли вакилларига Мирзиёев хонадонига кириш ва  президент билан юзма-юз бўлиш бахти насби этмади.

19 нафар фуқраони бунингдек бахтдан, айтиш мумкин бўлса,  ИИБ ходимлари мосуво қилишди.

Президент қароргоҳи дарвозаси қаршисида қўлга олинган 19 нафар фуқаролар соат тахминан 9.00 ларда  милиция ходимлари томонидан қўлга олинди ва махсус машинада Мирзо Улуғбек туман ИИБ биносига олиб кетилди.

Президент Мирзиёев қароргоҳига 19 кишилик кутилмаган ташриф….(Президент девонига ярим ставка матбуот котиблигига ўтсам бўларкан, Миромоновичнинг қабул қилишга фурсатлари бўлмаган аҳоли вакилларининг оҳларини шу алфозда Мирзиёевга етказиб турардим… Халқнинг дардли ҳикоясини алимсоқдан қолган орг. техникамда монтаж қилсам-да…Зотан айни дамда бизга техник сифатдан кўра, мазмун-моҳият муҳимроқ….????

Малохат Эшанкулова paylaştı: 23 Mayıs 2018 Çarşamba

Маҳаллий ҳокимият, маҳалилй давлат идоралари ва суд-ҳуқуқ тизимидан, қонунни назорат қилувчи  орган ваклиларининг адолатсизлигидан безиб кетган аҳоли вакилларининг президент Мирзиёевдан адолат излашдек умидлари мана шу аснода бир зумида саробга айланди.

Умидлари пучга чиққанлар орасида Навоий вилоятининг Конимех туманидан келган Комил Нуримбетов, Қашқадарё вилоятидан Тожимурод Ҳамидов, Гулжаҳон Пармонова, Алишер Худойқулов, Маҳфуза Нормуродова, Гулшан Содиқова, Самарқандлик Шукрулло Ҳалимов, Нигора Қодирова турмуш ўртоғи Шарипов билан, Жиззахлик Шоҳиста Элмуродова, Янгийўллик Акром Жўраев, Гулбаҳор Тошматова, Рустам Жалилов, Давлат Мирзабоева, Мазам Аширматова, Раҳимхўжа Алимхўжаев, Сания Асимова,  Нигора Исроилова, андижонлик Фарейда Газиева, Касбилик Нигорахон   ва бошқалар бор эди.

Презитдент Мирзиёев резиденцияси дарвозаси биқинидан милиция ходилари томонидан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман ИИБ бўлими биносига олиб кетлиган Навоий вилоятининг Конимех туманидан келган Комил Нуримбетов мана шундай ҳикоя қилади:

Бу қизнинг  Исми Нигора. У  Тошкентга, Президент ҳузурига Қашқадарёдан умид-ла келган. Нигора Касби туман ҳокимининг ҳақсизлиги хусусида шундай дейди:

Дилдора Исроилова ҳам адолат истаб Президент қраоргоҳига қараб юриш қилганлардан бири.

Дилдора Исроилова Учтепа туман дезенфекция станцияси давлат корхонасининг бош шифокори бўлиб ишлайди.

Дилдора айни дамда у раҳбарлик килаётган корхона биноси Учтепа туман ҳокимияти томонидан тортиб олиб қўйлиганлигидан безовта. Негаки, ишчилари кўчада қолган.

20 май куни президент қароргоҳига отланган 19 нафар киши Ўзбекистоннинг турли вилоятларидаги давлат органларидан зада бўлган аҳоли қатлами. Уларнинг ҳар бирларини дарди бир дунё.

Бироқ биз бугун Сизни 3 нафар фуқаронинг ташвишлари билан таништириш-ла чекланамиз, холос.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, Мирзо Улуғбек туман ИИБ биносида Президент қароргоҳига киришга ва Мирзиёев билан учрашишга уринган аҳоли вакиллари, аввалига, қўрқитилди, дўқ-пўписа қилинди. Яна бир маротаба шу ҳаракталарини такрорлашса, маъмурий ва ҳатто жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкинлиги хусусида қатъий огоҳлантирилди.

Ана шундан кейингина ҳар бир фуқаро арзи эшитилди ва жабирдийдаларга Олий суд раиси ва Бош прокурор қабулига киритишларида кўмаклашишга ваъда берилди.

Бироқ бу билан ҳали ҳикоямиз тугаб қолган эмас….

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА
Мустақил журналист, ҳуқуқ ҳимоячиси