Туркия ташаббуси: Мусулмон давлатлар Исроил маҳсулотларини бойкот қилишга тайёрланмоқда

Туркия ташаббуси: Мусулмон давлатлар Исроил маҳсулотларини бойкот қилишга тайёрланмоқда
51 views
24 May 2018 - 12:08

20 май куни Босния ва Ҳерцеговинага сафар қилган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон юртига қайтиш жараёнида медиа ходимларига самолётда муҳим баёнотлар берди. Бу ҳақда TRT хабар тарқатди.

Эрдўғон 14 майда АҚШнинг Қуддусга элчихонасини кўчиришга қарши тинч норозилик намойиши ўтказган фаластинликлар Исроил аскарлари томонидан ўлдирилишига қарши ташланган қадамлар борасида тўхталди.

«Истанбулдаги Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Саммитидан сўнг Исроилга санкция, бойкот, четлаш мавзусида аниқ қадамлар ташланадими?» деган саволга жавоб берган Эрдўғон жумладан шундай деди: «Исроилнинг маҳсулотига қарши бойкот йўлга қўйиш мавзусида ИҲТнинг тавсия қарори олдик. Умид қиламанки, ИҲТ аъзоси бўлган давлатлар бу қарор бўйича бойкотларни йўлга қўйишади».

«Биз Исроил билан бўлган муносабатимиз, айниқса иқтисодий, савдо алоқаларимизни кўздан кечирамиз. Олдимизда (24 июнь ) сайлови бор, сайловнинг ортидан бизлар ҳам бу жиҳатда қадамлар ташлаймиз», дея сўзини давом эттирди Туркия президенти.

Исроилнинг фаластинликларга қаратилган қатлиомни текшириш юзасидан мустақил тергов комиссияси ташкил этиш бўйича ИҲТнинг қарори чиққанини эслатган Эрдўғон: “Фақат бунга ўхшаш комиссия тузилганидан сўнг Косово ҳамда Босния ва Ҳерцеговинада бўлганидек, Фаластинда ҳам БМТнинг тинчлик кучларини киритиш бўйича ҳам тавсия қарори олинди. Шундай бўлган тақдирда Исроилнинг БМТ кучларига ўқ узиши осон эмас деб ўйлаймиз” деб айтди.

Манба: azon.uz