Бутун бир халқнинг Президенти этиб сайланиш – энг катта, энг шарафли унвон…

Бутун бир халқнинг Президенти этиб сайланиш – энг катта, энг шарафли унвон…
78 views
26 May 2018 - 12:19

Биз учун ато этилмиш жамият аҳволини синчиклаб кузатсак, Ўзбекистоннинг янги раҳбари олдида – сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлардан айри ҳолда, – бажариш ўта қийин бўлган шахсий вазифалар ҳам тургани кўриниб қоляпти.

Биринчиси – Ўзбекистон Қаҳрамони унвонидан воз кечиш.

Иккинчиси – Фанлар Академиясига аъзо бўлмаслик.

Учинчиси – имкон бори қадар жомани турли тақинчоқлардан ( хориждан берилган ордену медаллар бундан мустасно) тоза тутиш.

Тўртинчиси – …

…Хуллас, таъма илинжида юрган, ташаббусга ўч хушомадгўйларнинг мавсумий хуружлари авжига қараб, рўйхатни мунтазам равишда тўлдириб бориш керак бўлади..

Бутун бир халқнинг Президенти этиб сайланиш – энг катта, энг шарафли унвон. Бундан ортиқ обрў йўқ. Чапаничасига айтганда, қолгани – ч е п у х а.

Гоҳ тўда бўлиб, гоҳида якка тартибда қутқу солаётган турли шайтон ва шайтонваччаларга келсак, уларга қарши курашиш бефойда. Улар ҳар доим яшаган, яшаяпти ва яна яшайверади…

Мурод Муҳаммад-Дўст

facebook.com