Ёлғиз киши

Ёлғиз киши
80 views
28 May 2018 - 6:00

МАНСУР ШЕЪРЛАР

 

ЁЛҒИЗ КИШИ

Кўзимни очсам, қуёш чарақлаб турибди, шамол дарпардани
тортқилаяпти, ёнимда сен йўқсан.
Кўзимни очсам, осмонда оппоқ булутлар тўлғоняпти, тераклар
шовуллаяпти, қушлар чирқираяпти, ёнимда йўқсан.
Сениг ўрнинг бўм-бўш, кўзимни очсам!
О, бевақт кўз очган одам!

1982

 

(187)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (115-саҳифа.)

(давоми бор)