Аллоҳни ёд этиб

Аллоҳни ёд этиб
33 views
02 June 2018 - 6:00

МАХДУМҚУЛИ

  

Аллоҳни ёд этиб

Аллоҳни ёд этиб, ҳақни кўзласанг,
Тенгма-тенг савдонинг ҳиссаси бўлмас,
Давранинг четида ёлғон сўзласанг,
Гумонсиз ёнарсан, туссаси (тутуни) бўлмас.

Ўқиб, беш вақтингга бўлавер муфти,
Гарчак бўлажаксан Расул уммати,
Зўр билан сурувга қўшсанг бир итни,
Бўри урса, қўйга иссиғи бўлмас.

Келганда айтмасам, забоним ачир,
Кўнглимга қарасам, дўст кўнгли инжир,
Боғдодда нор пишса, Туршизда анжир,
Ҳиротнинг ҳеч ерда пистаси бўлмас.

Ҳар сўзни демоқлик бизларга номус,
Бир мўъжизот кўрдим, дедим: “Элҳофуз!”,
Боғдодда қиш бўлмас, қирғизларда куз,
Булғорнинг шаҳрининг яссиси (қонуни) бўлмас.

Маҳдумқули, кел, қўй, бу баланд йўлни,
Дедигингга кимса инонмас ҳали,
Олсанг бир сариқ тиш қарри аёлни,
Ўйнашганда, ҳеч бир иссиғи бўлмас.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди