Қўрқоқ одам

Қўрқоқ одам
21 views
03 June 2018 - 6:00

МАНСУР ШЕЪРЛАР

 

ҚЎРҚОҚ ОДАМ

Телефон жирингласа титраб кетаман, эшик “тақ”илласа сапчиб
тушаман.
Хабардан қўрқаман.
Қариндошим келса, қочиб кетаман, яширинаман оғайним
келса.
Хабардан қўрқаман.
Почта қутиси ёнидан чопиб ўтаман, қайрилиб қарамайман
биров чақирса.
Хабардан қўрқаман.
Йўқ, мен бу дунёнинг фожиа тўла кўзларига тик қарaй
олмайман.

1982

 

(189)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (116-саҳифа.)

(давоми бор)