Номусу ор керакдир 

Номусу ор керакдир 
25 views
05 June 2018 - 6:00

МАХДУМҚУЛИ

 

Номусу ор керакдир 

“Менман” деган мард йигитга, ёронлар,
Аввал бошда севар бир ёр керакдир,
Ундан сўнгра ўғилу қиз – хавондор (таянч),
Учқур тулпор, ҳам зулфиқор керакдир.

Такада сут, наъматакда нор бўлмас,
Ҳар тош гавҳар бўлмас, мисдан зар бўлмас,
“Эркак” деган ҳар кимсадан эр бўлмас,
Эрга ғайрат, номусу ор керакдир.

Дастур бўлмиш йўл танимак устоддан,
Эр муроди – жадал била ғайратдан,
Йигит бордир, фарқи оздир арвотдан (хотин),
Билол бўлса, ширин гуфтор керакдир.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди