Одам ўғли

Одам ўғли
30 views
08 June 2018 - 6:00

МАХДУМҚУЛИ

 

Одам ўғли

Одам ўғли, умрга бўлмагил мойил,
Йигитлигинг тизга, белга меҳмондир,
Асло Ҳақ йўлига бўлмагил коҳил,
Босган қадамларинг йўлга меҳмондир.

Маконинг ер, хоки туроб қучарсан,
Бир карвонсан, бу диёрдан кўчарсан,
Мавсум гули сўлар, қуриб, ўчарсан,
Овозанг, довруғинг, тилга меҳмондир.

Кимсалар Ҳақ деяр, кимса соз билан,
Кимса хумор билан, кимса боз билан,
Ғарқиллашиб кезган хуш овоз билан,
Яшилбош сўналар кўлга меҳмондир.

Кўринг, дўстлар, бу сўзимда ёлғон йўқ,
Бир ғарибман, насиҳатим олган йўқ,
Маҳдумқули, менинг дардим билган йўқ,
Дардимнинг дармони дилга меҳмондир.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди