«ШАФФОФ УЙ» КИТОБИДАН
ГИЛАМ
Лабларингни очганинг ҳамон
Кўксингдан у чиқар «оҳ» бўлиб,
Кўзларингни тиккан томона
Отилади у нигоҳ бўлиб.
Мен бир пайтлар гўзаллик кўрган
Кўзларингда Унинг-чун амр.
У барига бераверар тан,
У менчалик эмас бесабр.
Пойингда У бўлади гилам –
Гиламда сен текис юрасан.
Фақат менга қилади алам:
Сен гиламдан бола кўрасан!
1973
(191)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (118-саҳифа.)
(давоми бор)