«ШАФФОФ УЙ» КИТОБИДАН
СЕВИМЛИ АЛДОҚ
Қайдан келиб қолди, билмадим бу уй:
Ўз-ўзимни алдаш?!
Эсимда, бироқ,
Топганим қофия ва ёқимсиз куй,
Қалбни тушовлаш-чун топганим туроқ.
Бу демак – кишига ўз-ўзни алдаш,
Осон ўзгаларни алдашдан юз бор,
Бу демак – ўз куйинг уйготса ҳам ғаш,
Маъқул ўзга куйни эшитмоқдан такрор.
Бу демак – учрашиб, ютгандан гапни,
Шеърда бўса олишдир қиздан,
Бу демак – тушовлаш лозимдир қалбни
Бўлмаса кўп нарса кетар у биздан.
Бу демак – ишониб ўз алдоғига
Қоғознинг устида йиғлаб ўтирмоқ,
Агар нари борса, ўзгаларни ҳам
Севган алдоғингга гоҳ ишонтирмоқ…
1972
(194)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (121-саҳифа.)
(давоми бор)