Замондошларимга маддоҳликдан воз кечганим ҳақида – 8

Замондошларимга маддоҳликдан воз кечганим ҳақида – 8
50 views
18 June 2018 - 11:34

8. ЗАМОНДОШЛАРИМГА МАДДОҲЛИКДАН ВОЗ КЕЧГАНИМ ҲАҚИДА
(қайта қўшимча қилингани)

Шундай гўзал, меҳр-оқибат ойи Рамазон ҳам ўтиб кетди-я! Мен гўзал Рамазонда кўп ибратли воқеаларни сўзлаб бермоқчи эдим. Вақт етмади. Бунинг учун ҳурматли дўстларим – Сизлардан узр сўрайман.

Барчангизни Ҳайит байрами билан қутлайман! Кўнгилларингизга тинчлик-хотиржамлик, рўзғорингизга қут-барака тилайман!

Сўзимизга қайтсак. Расули Акрамни биринчи марта 1995 йилда тушимда кўрганимдан кейин худди мендек ул Зотни тушида кўрган яна бир йигитни учратдим. Унинг туши ҳам ниҳоятда гўзал. У йигит Мустақилликдан кейинги даврда пайдо бўлган Қашқадарёнинг биринчи қориси. Унинг айтишича ўн етти ёши Қуръонни тўлиқ ёдлаган пайтида, тушида унинг руҳи Еттинчи қават осмон – Ломаконга сайр қилиб борган. Тасвирлашича, жуда катта сувдан ёриб ўтиб Ломаконга чиққан, у ерда Оятул курси лаъл-лаъл ёниб турганмиш. У бошини кўтаролмасдан у ерда йиғлаб турган. Унга жаннатга кириш айтилган, аммо, у «ерда ҳали менинг ишларим кўп»-дея унамаган. Кейин руҳ қайтиб танага кирган ва у роса йиғлаган. Яна бир тушида Расули Акрам имомликларида намоз ўқиганлар.

Бу воқеадан кейин ҳам Расули Акрамни тушида кўрган кишилар билан учрашдим. Уларнинг барчаси оддий кишилар, дунё ташвишлари билан оввора-ю сарсон бўлиб юришибди, аммо, беш вақт ибодатни канда қилмайдиган кишилар.

Фикри ожизимча, Қуръоннинг кучи – ер юзидаги ғояларни қандай бошқариш қонуниятларини ўзида жамлаганлигидадир. Ғоялар эса чегара билмайди. Мана коммунизм ғоясини олинг – чегара билмади-ку. Худди шундай фашизм ғояси ҳам чегара билмади. Гитлер ва Муссолини ўлиб кетганидан кейин ҳам фашизм ғояси Европа, АҚШда анча вақтгача амалда бўлди. Энг беозор деган шведлар уни ҳеч кимнинг эътиборини тортмай ҳаётда қўллаганликлари ҳақида рус тадқиқотчиларининг мақоласини ўқиб қолдим. Яъни, Иккинчи жаҳон урушидан сўнг шведлар сочи малла бўлмаган, кўриниши хунук бўлган фуқароларига насл қолдирмасликлари учун уларга терли-туман дорилар юбориб аёлларнинг бачадонларини фаолиятини тўхтатиб ташлаганлар. Эркакларига ҳам бундай амалиёт ўтказган-ўтказмаганликлари ҳақида у мақолада айтилмаган эди. Эркакни наслини йўқотиш унчалик қийин эмасмиш. Унинг моягини ёшлигида эзғиласа, шундай бўлади деб эшитганман.

Дунёдаги мамлакатлардан демократия, инсон ҳақ-ҳуқуқларига муҳофаза талаб қилаётган АҚШчи? Ўтган асрнинг 70-йилларигача қора танли фуқароларига ресторанларга кириш ман қилинган эди-ку. Бундан ташқариям жуда кўпчилик ҳолатларда уларнинг ҳақ-ҳуқуқи поймол қилинганди.

Аллоҳнинг ишларини қаранг-ки, улар ўз гуноҳларини тўғрилашларига имкон берди. Бугунги кунда кечаги золим бутун дунёга инсон ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида лоф уряпти.

Бу ҳаммаси Аллоҳнинг устомонлик билан қилган иши!

Бунинг яна бир ёрқин мисоли қиморбоз ва фоҳишалар макони бўлган АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги ҳозирги аҳвол. Ҳозирги кунда шундай бўлдики, бу шаҳарга кираётган ўзга шаҳарлик, чет эл фуқароси ўз турмуш ўртоғи билангина кириши белгилаб қўйилди. Балким бу иш – қоидага тўлиқ амал қилинмаётгандир, аммо шундай тартиб бор!

Хўш Аллоҳ бу ишни қандай амалга оширди?

Аллоҳнинг исмларидан бири Ал-Мутакаббир.

Ўзбек тилимизнинг изоҳли луғатида бу сўз тўлиқ очиб берилмаган.

Мана Ўзбек тилининг изоҳли луғатида бу ҳақда нима дейилади:

МУТАКАББИР
[а. – мағрур; кибр¬ли, калондимоғ] эск. кт. Ўзини катта олувчи, кибр-ҳавоси баланд, кибрли, такаббур.

ТАКАББУР
[а.- ўзини улуғ ту¬тиш; мағрурлик, манманлик] Ўзини катта олув¬чи, кеккайган, гердайган; мутакаббир, ди¬моғдор. Такаббур одам. Жуда такаᬬбур¬сан-да, Зумрад. Отдан тушсанг ҳам, эгар¬ дан тушмайсан. С. Сиёев, Отлиқ аёл. Ота¬сининг давлати, катта оғиз, ҳовлиқма ва такаббур онасининг эркалаши қўшилиб, қизга ортиқча ғурур берган. Ойбек, Танланган асарлар.

Ал-Мутакаббирнинг яна бир маъноси – олдиндан тадбир қилувчи, айёрликни йўқ қилувчи, устомон дегани ҳамдир.

Хўш, Аллоҳ АҚШга нисбатан қандай тадбир қилдики, улар бугунги кунда Демократия талабгори бўлиб қолдилар?

Маълумки АҚШ сиёсий элитаси пулни тан олади.

Қора танли Клео Кассий (Муҳаммад Али) бокс бўйича чемпион бўлган куни, ғалабани ресторанда нишонлашига рухсат беришмади.

Аммо, унинг ортидан яхши реклама туфайли пул ишлаш мумкинлигини сиёсий элита вакиллари билиб қолдилар. Аста-секинлик билан Муҳаммад Али туфайли жарақ-жарақ пул ишлаш имконияти пайдо бўлгач, қора танлиларга нисбатан сиёсат бироз юмшади. Минглаб қора танли боксчилар АҚШ иқтисодига мўмай даромад келтира бошлагач, турли-туман тақиқлар олиб ташлана бошлади. Унинг мусулмон бўлиши эса Яқин Шарқдаги нефть конларига чипта эди.

Ўтган йили АҚШ Президенти Дональд Трамп биринчи марта Саудия Арабистонига келди. Хотинига рўмол ҳам ўратди ва 112 миллиард долларлик қурол сотиб кетди. Англия ҳам қуруқ қолмади. Уларнинг олимлари Англия қироличаси насл-насаб бўйича Расули Акрам авлоди эканлигини исботладилар!!! Бу томонда Ливерпуль футболчиси аслан араб Муҳаммад Солаҳ инглиз футбол ишқибозларининг севимли ўйинчисига айланди!!!

ИШИД ҳам Толибон ҳам АҚШнинг ўгай фарзанди эканлигини ҳаммаям тан олавермайди. Лекин, реал воқелик шундай. Улар АҚШнинг ҳарбий қурол –яроғ сотувчи корчалонларининг «бизнес ҳамкорлари»дир. Бу ишда уларга фатво берган биродарларимиз ҳам борлигини тушунган бўлсангиз керак.

Россия АҚШ Президентлиги сайловини пулга сотиб олди! Нима учун? Чунки, Украина орқали улар Россияга уруш очмаслиги учун! Ўтган йили ёки ундан олдинги йили бу сирни Англия қироличаси ўз фуқароларига янги йил табригида очиқдан-очиқ айтиб қўйди! Корчалонлар хизматидаги телеведение ходимлари эса Қироличанинг тўғридан-тўғри нутқини узиб ташладилар!

АҚШдаги Президентлик сайловини сотиб олиш ғоясини ўзимизнинг марҳум юртбошимиз И.Каримов Россия йўлбошчиси Йўлчиевга ўргатди. Лекин у ғояни биринчи бошлаган – ташаббускори камина эди. Ишонмасангиз менинг Интернетдаги проза ру сайтидаги «Совет Мудрому В.В.» мақоламни ўқиб кўринг. Менга бу ғоянинг келишига сабаб Буюк Қуръон тафаккуридан эди.

Қуръон Қонунларини билган кишига инсонлардан ҳеч кимнинг хаёлига келмаган илмлар бериб кетилаверади. Бу ҳақда Юсуф сурасида айтилган.

АҚШ учун Саудия қанчалик ҳурматли бўлса Россия учун Ўзбекистон худди шундай ҳурматли. Бу Аллоҳнинг иши.

Бўлмаса, Россиядаги энг жангари бўлган чеченлар қалбига ўзбекларга нисбатан меҳрни қандай қилиб жойлаш мумкин? Инсон бу ишга қодир эмаслигини тарихан биламиз-ку. Ахир инсонларнинг энг Буюги Расули Акрам амакилари Абу Толибни ислом эътиқодига кирита олмадилар-ку.

Уммон ортидаги Сайловни сотиб олишда ҳамюртимиз, Йўлчиевнинг молиячиси Шер Али аканинг ҳам ҳиссаси катта эканлигини айтиб қўяй.

Россиянинг иқтисоди, маънавияти, иқтисоди, обрўси, даражаси юқори бўлишига яна бир юртдошимиз сабабчи. У киши бу нарсани билмайди ёки камтарлик қиляпти. Бу киши менинг отдошим тадбиркор Ҳусаиновдир. Айнан шу кишининг молиявий кўмаги туфайли Қуръонни В.И.Порохова рус тилига ажойиб таржима қилди ва рус афкор оммаси Буюк Қонунлар нима эканлигини англаб қолдилар. Йўлчиев ҳам, Россия сиёсий элитасининг кўпчилиги ҳам ҳозир Қуръон ўқишяпти. Гарчи улар иймон келтириб, мусулмончиликни қабул қилмаган бўлсалар-да, худди Расули Акрамнинг амакилари Абу Толиб каби мусулмонларга меҳрлидирлар. Қуръон шундай мўъжиза Китобки, қайси давлат уни ўз тилига таржима қилса мартабаси ошиб кетаверади. Петр Биринчи ҳам Қуръонни француз тилидан русчага таржима қилдиргани учун мартабаси ошганлигини қайд этиб ўтиш жоиз деб биламан.

Уларга бунинг йўналишини тушунтириб берадиган киши эса, яна ўзбек бобомиз Имом Ал Бухорийдир. Ал Бухорий ўзбек (туркий)ларнинг сарой уруғидан бўлганлар. Бу уруғ Иброҳим алайҳиссаломнинг ҳам уруғи. Айнан Иброҳим пайғамбарнинг хотинлари, у кишининг амакилари қизи исми ҳам Сарой эди. Имборҳим исми арабча талаффуз. Ибронийда Абраҳам. Абраҳам сўзи иброний тилда – Халқлар Отаси деб ҳам юритилади. Бу сўз кейинроқ пайдо бўлган. Аслан ибронийда Аврам. Ҳақиқий туркийда эса АйРам – Бахтли Ай, кишидир. СарОй ҳам шунинг деярли синоними «Ай» ҳам «Сар» ҳам қадим туркийда осмондаги ойни ва йилнинг бир Ойини англатган (бу ҳақда ин ша Аллоҳ Ўғузхон тарихи асаримнинг кейинги бобида тўхталаман). Туркийларнинг яна бир алломаси Сарой уруғи факили Қаффол Шошийдир. Бу кишининг маҳалласи ҳозирда Тошкент шаҳридаги Қорасарой маҳалласи эканлигини яна бир эслатиб қўймоқчиман.

Нега Ўзбекистон Мусулмонлари идораси – аҳли илм Тошкентнинг Қорасарой даҳасида? Тасодиф деб ўйлайсизми? Йўқ. Совет худосизлари танг қолган 1941-43 йилларда айнан шу маҳалла вакили Ўрта Осиё ва Қозоғистон диний уламолари Марказиям айнан шу ер эди. Қорасарой маҳалласи ана ўша Идоранинг Маркази бўлиб, шу маҳалла вакили Шайх Ҳазратлари Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон ҳам айнан шу ерлик эдилар!!!

Бу гапларни сизларга айтишимга сабаб Ўзбекистоннинг хавфсизлиги учун, чегарамиз атрофида бўлаётган турли-туман мишмишлар тарқалаётгани ва унинг олдини олиш учун нима қилиш кераклигини айтмоқчиман.

Яна ҳеч қайси ўзбек ўйламаган бир ғояни айтаман.

Ўша «угай болалар»нинг уммон ортидаги Отасининг юртимизга нисбатан фикрини юмшатиш керак.

Бунинг осон йўли пул билан боғлиқ.

Уммон ортидаги Ҳайбатуллоҳнинг Олий Мажлисидаги бир икки депутат –лоббист топиш керак. Улар кимлар бўлиши керак? Улар юртимиздан кетган Аҳли Китоб вакиллари ёки АҚШнинг туб аҳолиси вакили ҳиндулардан бўлиши керак. Чунки, ўша ҳиндулар бизнинг қондош биродарларимиз – туркийлардир. Улар буни билишади, биз уларни юртимизга таклиф қилиб тилимиз бир эканлигини уларга англатсак етарли.

Давоми бор.

Анвар Шукуров

facebook.com