Бу йил Сурхондарёда деҳқонлар хонавайрон бўлди

Бу йил Сурхондарёда деҳқонлар хонавайрон бўлди
20 views
18 June 2018 - 17:39

Бу йил Сурхондарёда минглаб тонна пиёз шундоқ ерда қолиб кетди. Минглаб тонна картошка нобуд бўлди. Деҳқонлар хонавайрон бўлди.

Бу дегани – минглаб оилаларнинг ҳамёни бўшаб қолди, минглаб қилшоқ оилаларининг ҳаёт даражаси пасайди, минглаб болаларнинг яшаши ёмонлашди, минглаб одамларнинг кайфияти тушди, дегани. Минглаб оилаларнинг тотувлиги йўқолди, дегани. Минглаб йигитлар яна Россияга отланди, дегани. Минглаб хотинлар яна ёстиққа кўз ёш тўкади, дегани. Минглаб болалар яна отасиз – кўчада “тарбия” топади, дегани. Минглаб муаммолар юзага келади, дегани.

Нега бундай бўлди? Жавоб – қишлоқ аҳли томорқаларида етиштирган махсулотни четга экспорт қилиш мансабдорларга топширилди.

Экспорт нархлари эса ҳаводан олиб белгиланди – “фалон нархда сотилсин!” деган фармон чиқди. Иби! Қандай қилиб нарх фармон билан ҳал қилиниши мумкин. Чет эл харидори бизнинг фармонга бўйсўнадими?

Хўш, нега экспорт қилиш битта ташкилотга топширилди? Сабаби нима?

Асосий сабаб – “олиб-сотарлар ёмон одамлар, деҳқондан махсулотни арзон олиб, қимматига сотишади!” деган кўчанинг гапи бўлди. Кўчанинг гапи бу, бошқа нарса эмас.

Аслида ТИЖОРАТЧИЛАР СОНИ КЎП БЎЛИБ, УЛАР ЎРТАСИДА РАҚОБАТ БЎЛСА, МАҲСУЛОТ НАРХИ ҲЕЧ ҚАЧОН ПАСТГА УРИЛМАЙДИ. Талаб-таклиф нархни маромига келтиради. Минглаб тонна маҳсулот ерга қолиб кетмайди, минлаб деҳқонлар хонавайрон бўлмайди… ваҳоказо…

Экспортни тижоратчиларга берайлик!

Facebook.com