Каримовнинг “дангасалари” яна биринчи

Каримовнинг “дангасалари” яна биринчи
22 views
20 June 2018 - 11:50

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Россия Марказий банки маълумотларига кўра, жорий йилнинг илк чорагида ўзбекистонликлар ватанларига 726 миллион доллар пул юборишган.

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоизга кўпдир.

Марказий осиёлик бошқа муҳожирлар уйларига юборган пул-маблағлар миқдори ҳам ошган.

Жумладан, Тожикистонликлар 487 млн, қирғизистонликлар 434 млн доллар пул юборганлар.

Марказий Осиё бўйича мутахассис Сергей Абашиннинг фикрича, бу мигрантлар сони ва улар олаётган иш ҳақларининг ошганидан далолат беради.

2017 йилда Россиядан энг кўп пул ўтказмаларини ўзбек мигрантларини амалга оширишган.

Улар уйларига юборган пул-маблағлар 3,9 млрд долларни ташкил этган.

Марказий Осиёлик мигрантларнинг аксарияти қурилиш соҳасида банд.

Ўтган ҳафта Россия Меҳнат вазирлиги қурилиш соҳасидаги жалб этиладиган мигрантлар учун квота жорий этишни режалаётганини маълум қилган эди.

Россия ҳукумат сайтида жойлаштирилган маълумотларга кўра, квота ҳозирда қурилишда банд бўлган умумий мигрантлар сонининг 80 фоизи миқдорида белгиланиши кўзда тутилмоқда.

ЎХҲ хабарлар бўлими