Халқ таълими вазири ва унинг уч ўринбосари алмаштирилди

Халқ таълими вазири ва унинг уч ўринбосари алмаштирилди
25 views
21 June 2018 - 9:35

2013 йилдан буён халқ таълими вазири лавозимда ишлаб келган Улуғбек Иноятов ишдан олинди. Унинг ўрнини шу кунгача инновацион ривожланиш вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келган Шерзод Шерматов эгаллади.

Маҳаллий нашрларнинг 20 июнда билдиришича, вазирнинг биринчи ўринбосари Қодирбой Бектурдиев, вазир ўринбосарлари Жаҳонгир Сидиқов ва Дилшод Кенжаев ҳам лавозимидан озод қилинди. Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимини фақатгина Алишер Саъдуллаев сақлаб қолди

Ишдан олинганлар ўрнига Тошкентдаги Инҳа университети ректори бўлиб ишлаган Сарвар Бобохўжаев, инновацион ривожланиш вазирининг собиқ ўринбосарлари Отабек Назиров ва Алишер Умаровлар вазир ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

ЎХҲ хабарлар бўлими