Учликлар

Учликлар
28 views
25 June 2018 - 6:00

«ШАФФОФ УЙ» КИТОБИДАН

УЧЛИКЛАР

1
Балки ҳақдир, «Кўк – тоза» деган,
Балки ҳақдир, лекин осмонда
Ҳеч нарса йўқ суянадиган.

2
Кампир жаврар. Чол айтиб бўлди.
Кампир ҳаёт.
Чол ўлди.

3
Қурбақани жунжиктирди тонг.
Кўкка парвоз этди шунда у…
Парчаланди сувдаги осмон.

4
Ғижирлатар тишини эшик!
Наҳот мени бу кимсасиз уй
Еб қўймоқчи ростакамига?!

1974

(198)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (123-саҳифа.)

(давоми бор)