Юрагим

Юрагим
22 views
28 June 2018 - 6:00

«ШАФФОФ УЙ» КИТОБИДАН

 

ЮРАГИМ

Қорачиқ ўрнидан мунг боққан пайтда,
Кўз ёшнинг ўрнига сув оққан пайтда,
Бошин кўтаролмай қолганда бўйин,
Аёллар ғашига тегса бу қўйин,
Пайдор ўғилларим – шеърларимга
Бўлмай қолган пайтда керагим,
Сен мени кечирмайсан –
Сен мени отасан, эй, ёш юрагим!

1975

(199)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (124-саҳифа.)

(давоми бор)