Дунёнинг ишлари қизиқ…

Дунёнинг ишлари қизиқ…
24 views
28 June 2018 - 11:41

ДУНЁНИНГ ИШЛАРИ ҚИЗИҚ….

Мустақил журналистикага, мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоясига қадам қўйганимдан бери МХХ қувган, мен қочган, МХХ кузатган, мен кўз шамғалат қилиб келганман…..

Хуллас, ҳаётимнинг кейинги 9 йили шу алфозда кечган…. ва кечмоқда ҳам….

Дунёнинг ишлари ростанам қизиқ экан-да…

МХХ кузатувидан қочиб юрган кезларимда бир куни келиб МХХ полковниги мендан кўмак сўраб келади деб ҳечам хаёлимнинг кўчасига келтирмагандим…

Мен кимман?

Қандай кўмак бера олишим мумкин?

Адолатни элга ошкор қилиб беришимда ёрдам сўраб келишди….

Умрини ҳукумат ишига бағишлаган, йигитлик даврини ўз ишига фидо қилган одамнинг қаро қисматини, бугун бошига тушган фожеаларини эшитиб даҳшатга тушдим…..

Катта сиёсий ўйинлар ортидан жувонмарг бўлаёзган ўғли номидан ёши 80 дан ошган отахон кўзидан ёш қалқиб гапирарди…..

Мен отахонга жудаям ишондим….

Шунақанги содда, шунақанги самимий, шунақанги оддий гапирардики, бу одамга ишонмаслик мумкин эмасди….

Наҳот шундай инсон жиноятчи ўғил вояга етказган бўлса деб ўйлаб қолдим….

“Сайлов олди сайловчилар билан учрашиш мақсадида Музробод туманига бориши керак бўлган бўлажак Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг ҳаётини сақлаб қолганлиги учун, Бўлажак Президентимзига Сурхондарёда уюштирилажак суюқасднинг олдини олиб қолганлиги сабабли ҳам Алпомишимни МХХдаги қаро қучлар жувонмарг қилиб қўйшди” деди отахон ўкинчу изтироб билан….

Бу суюқасдга тайёргарлик қандай бўлган эди?

Суюқасд уюштириш режаси қай тарзда барбод этилган эди?

Нима сабабдан Афғонистондан Амударё орқали Ватанимизга ўтган 405 килограм героин – наркотик моддасини қўлга туширган ММХ полковниги бугунги кунда айбига иқрорлик олиш мақсадида ўз ҳамкасблари томонидан нина тиқилган тирноқлари қонталаш, қора-нафармон бўлиб 20 йилга озодликдан маҳрум этилди?

Наҳотки яна “Кўза синдирган азизу сув келтирган хор” бўлиб қолаверди?

Мен мазкур воқеаларни эринмасдан ўрганмоқдаман….

Мақсадим, воқеа-ҳодисалар тафсилотини элга ошкор қилиш….

Халқ ўз мамлакатида нималар содир бўлаётганини билишга ҳақли. Нималар бўлганини билиши керак, шарт!

Мен бор эшитганларимни ҳукмингизга ҳавола қиламан хулосани эса халқимизнинг ўзи чиқаради….

Воқеалар тафсилоти билан тез кунларда танишасиз….

Малоҳат Эшонқулова

facebook.com