…Мақташ бошланди. Бу хавфли иллат

…Мақташ бошланди. Бу хавфли иллат
53 views
28 June 2018 - 12:46

…Мақташ бошланди. Бу хавфли иллат.

Оммавийлашиб бораётгани эса янада хавотирлидир.

Мақтовга арзийдиган ўзгаришлари бўлаётгани бор гап. Лекин ҳар икки гапнинг бирида ҳуда-беҳудага “…ташаббуси билан”, “…раҳнамолигида”, “…таъкидлаганидек” деявериш кишига эриш туюлади.

Имом-домлаларимизнинг дуосидаям, маърузасидаям шу… ўзимиз билган гап бўлиб қолди!

Осмоннинг мусаффолиги, ҳавонинг мўтадиллиги, Исломнинг ривожланаётганлиги, ҳамма-ҳаммаси бир кишининг номи билан боғланиб қолмоқда.

Ваҳоланки, У киши ҳеч кимга бундай буйруқ бермаган ва ўйлайманки, бунга муҳтож ҳам эмас.

Начора, савиямиз ўзи шу экан-да…

(“Ахборот”дан кейинги ўйлар)

Алишер Назар

facebook.com