Ойдин Солиҳнинг “Ҳақиқий Тиббиёт” китоби Араб тилида нашр қилинди

Ойдин Солиҳнинг “Ҳақиқий Тиббиёт” китоби Араб тилида нашр қилинди
27 views
29 June 2018 - 20:22

25-май 2014-йил, Истанбул

Ўзбек Ҳакимаси Ойдин Солиҳнинг “Ҳақиқий Тиббиёт” китоби Ливанда чиқди.

Турк тилида ёзилган бу китоб бугунгача Турк, Ўзбек, Рус, Қирғиз тилларида нашр қилинган эди.

Мана энди Ливанда энг обрўли саналган “Arab Scientific Publishers Inc.” нашрётида араб тилида ҳам нашр қилинди.

Ҳакима Ойдин Солиҳнинг “Ҳақиқий Тиббиёт” яъни “Gerçek Tıp” китоби Туркияда энг кўп сотилган китоблар сирасига кирди. 2007 йилдан 2018 йилгача 40 марта такрор нашр қилинди.

ЎХҲ ахборот бўлими